Данданакон жанги
431 ҳижрий йил Рамазон ойининг 8-куни (1040 йил 23 май) Данданакон жанги ака-ука Туғрул-бей ва Чағри-бей бошчилигидаги Салжуқ қўшини ва Султон Масъуд қўмондонлигидаги Ғазнавийлар давлати қўшини ўртасида йирик жанг бошланди. Уч кун давом этган жангда Салжуқийлар Ғазнавийлар лашкарини бутунлай мағлубиятга учратдилар. Бу Салжуқлар учун биринчи йирик ғалаба бўлиб, Олд Осиёда кенг кўламли Салжуқ фатҳларининг бошланишидан дебоча бўлди.
Данданакондаги ғалабадан сўнг Туғрул-бей ва Чағри-бей Эрон, Афғонистон, Кавказ, Ироқ ва Шарқий Анатолиянинг барча ҳудудларини бирин-кетин забт этишди. Туғрул-бей ўзини султон деб эълон қилди, Чағри-бей эса Хуросон ҳукмдори бўлди. Ғазнавийлар давлати минтақа сиёсий ҳаётида ўзининг етакчи ролини абадий йўқотиб, кичик бекликка айланди. XI аср ўрталарида Византия армиясига қарши уруш олиб бориш ташаббуси Салжуқийларга ўтган.
1071 йилда византияликлар Манцикерт жангида қақшатқич мағлубиятга учради ва кейинги ўн йил ичида Кичик Осиёдаги деярли барча мулкларини йўқотди. Янги салтанат – Салжуқийлар империяси пайдо бўлди, унинг вориси эса, уч аср ўтиб Византия ва бошқа кўплаб давлатларни тор-мор келтирган Буюк Усмонийлар империяси бўлади.
Абу Муслим таржимаси