«Музаффар шоҳ»
537-ҳижрий йил Рамазон ойининг 23-санасида (1143 йил 11 апреля) салжуқийлар саркардаси, Мосул ва Ҳалаб ҳукмдори, зангийлар сулоласининг асосчиси, салибчиларнинг муросасиз душмани Абу Музаффар Имодаддин Зангий куч-қудрати ва олиб бўлмаслиги билан машҳур бўлган Ашиб қалъасини забт этди. Шу Рамазон ойида қалъани қамал қилиш билан бир вақтда Ҳалаб амири Сайфиддин Сувар, туркманлар отряди билан Антиохия вилоятига йўл олди. Ал-Жиср яқинида мусулмонлар салибчиларнинг катта оломони ва уларнинг чодирларини пайқадилар. Туркманлар у ердаги Оронтес дарёсини кечиб ўтиб, душманни йўқ қилдилар, Ҳалабга катта ўлжалар ва асирлар билан қайтдилар.
Салибчилар биринчи салиб юриши даврида Ислом ерларини қўлга киритгач, мусулмонлар босқинчиларга қарши муқаддас урушни тўхтатмадилар. 12-асрнинг биринчи ярмида насронийларнинг асосий рақиби, Мосул амири Имодаддин Зангий бўлган. Аввалига у Салжуқий туркларга қарам бўлган, аммо султонликдаги нотинчлик туфайли Триполи графи ва Қуддус шоҳини мағлуб этиб, мустақил ҳаракат қила бошлаган.
Зангийнинг довюраклиги ва ҳарбий истеъдоди уни салжуқий Султон Маҳмуд ибн Молик шоҳнинг назарига тушиб, уни аввал Бағдод ҳукмдори (1126), сўнгра Мосул ҳукмдори (1127) этиб тайинлаган. Салибчиларнинг доимий босими остида Ҳалаб ичкарисида ҳокимият учун кураш тўхтамади, натижада анархия юзага келди. Тартибни тиклаш учун Зангий 1128 йилда ўз қўшинлари билан Ҳалабга кириб, ихтилофларга чек қўйди. 1130 йилда Антиохиялик Боэмонд II ни мағлубиятга учратиб, Асариб қалъасини қўлга олган саркарда Антиохияга қўшин жўнатган ва фақат Бодуэн II нинг келиши унга ғалаба меваларидан баҳраманд бўлишга тўсқинлик қилган. 30 - йилларда Зангий ўз тасарруфидаги ҳудудлар устидан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади ва шу билан бирга салибчиларга қарши Шомда кураш олиб борди.
Курдистон урушларидан сўнг Зангий 1144 йилда Евфратдан наридаги энг йирик насронийлар қўрғони Эдессани эгаллади. Тарихчиларнинг фикрича, Эдессанинг қулаши мусулмонларнинг биринчи йирик ғалабаси бўлиб, у ислом ерларини салибчилардан озод қилишнинг бошланишини белгилаб берган. Эдесса қўлга олиниши бутун шарқ насронийлигига берилган жуда қаттиқ зарба бўлди: Эдесса князлиги мусулмонлар юришлари тўлқинларни қайтарадиган форпост эди ва Эдесса князлиги бутун насроний дунёни ҳимоя қўрғони эди. Натижада Везелда (Бургундия, Франсия) бўлиб ўтган Давлат мажлисида иккинчи марта салиб юриши эълон қилинди ва у Худога шукрки, муваффақиятсизлик билан якунланди. Нафақат мусулмонлар заифлашиб колмаганди, аксинча, насронийлар устидан бирин-кетин ғалабалар қозониб, бутун салиб қўшинларини вайрон қилган ҳолда ўз кучига қаттиқ ишонч қозонган, уларнинг ғайрати ошган, ва улар Кичик Осиёда хорижий босқинчилар йўқ қилиш учун умид пайдо бўлди. Бунда салибчиларга қарши самарали кураш олиб борган биринчи мусулмон ҳукмдори бўлган Зангий муҳим рол ўйнаган. Салибчиларга қарши курашдаги хизматлари учун "Зайн Ал-Ислом" ("Исломнинг гўзаллиги"), "Ал-Малик ал-Мансур" ("Музаффарр Шоҳ") ва"Назир амир ал-мўминин"("Мўминлар ҳукмдорининг таянчи") унвонларини олган. Сўнгра унинг ишини ўғли Нуриддин Маҳмуд Зангий, ундан кейин эса -Салоҳиддин Ал-Аюбий давом эттирдилар.