Кавказнинг Эрондан озод қилиниши
1132 йил Рамазон ойининг 24-санасида (1720 йил 19 июл) Доғистон ҳукмдорларининг бирлашган кучлари Форснинг Кавказдаги энг мухим таянч пункти – Шамахи шаҳрига қарши юришга чикдилар. 30 минг кишилик юришдан мақсад Шемахи шаҳрини шиалардан озод қилиш эди. Доғистон тарихидаги бу муҳим эпизод Шарқий Кавказ суннийларининг Эронга қарши озодлик ҳаракати ва уларга юклатилган рафидийлар мафкурасининг бир қисми эди. XVIII асрнинг биринчи ярмида Кавказ суннийлари ҳимоясига бир неча кўзга кўринган давлат арбоблари ва саркардалар — Ҳожи Довуд (Ширвон ҳукмдори), Аҳмад Хон (Кайтоғ ҳукмдори), Сурхай ва Шукук (Кумук амирлари) ва Муртазали Хон (Сурхай ўғли) келдилар. Аллоҳнинг инояти билан, сўнгра бу атоқли шахсларнинг ҳаракатлари туфайли нафақат Кавказда Эрон босқинини тўхтатиш, балки суннийларни рафидийлар геноцидидан қутқариш ҳам мумкин бўлди.
XVII аср бошида Туркиянинг Кавказдаги ҳарбий қудрати заифлашган эди. Шу билан бирга Шарқий Кавказ ҳукмдорлари ўртасида феодал тарқоқлик бошланди. Натижада бу Эроннинг минтақада ҳукмронлигига олиб келди. Форс шоҳи Аббос I Кавказни забт этишни бошлаб, Дарбандни эгаллади ва бу ерга ўз ҳокимини қўйди. Шоҳ Аббос шиаликка ўтишдан бош тортган суннийларни оммавий қатл қилишдан воз кечмай, босиб олинган ерларга шиаликни мажбуран қабул қилдирган. Жазо воситаси сифатида сафавия сўфийлар тариқати атрофида бирлашган қизилбошлардан (12 шиа имомлари хотирасига 12 бинафшаранг чизиқли салла таққанлиги сабабли шундай аталган) фойдаланган. Шиаликни ёйишга ҳаракат қилиб, аҳолидан тобора кўпроқ даромад олишга уринаётган қизилбошлар ҳақиқий террорини уюштирди.
Эрон ҳукмдорлари ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун маҳаллий ҳукмдорларни бевосита пора билан сотиб олишдан чўчимадилар. Тарихий асарларда, масалан, тез-тез қуйидагига ўхшаш хабарларни топишингиз мумкин: «Рафидийлар подшоҳи у ерга қўшин билан бирга Хожихон исмли учинчи амирни юборди, у усусми ёлғиз қолдиришлари учун Доғистон вилояти оқсоқоллари ва амирларини пора билан сотиб олади….Рустам-хон-усуми Қалъаи-Қурайшидан бошпана топди. Қатор йиллар шундай давом этди. Рустам-хон-усуми ишга каттиқ киришиб, Доғистон қишлоқларини айлниб чиқди, у ерда уламолар ва раисларни тўплади ва мулоқот қилди. У Доғистон амирлари ва Баршли оқсоқолларга қуйидаги сўзларни айтди: «Кофир ва фосиқлар ислом ерига кирганида жиҳод ҳар бир мусулмоннинг бурчи емасми?! Ёки Аллоҳдан қўрқмайсизми, Қиёмат куни Расулуллоҳдан ҳаё қилмайсизми?» Яна у деди: «Қиёмат куни Расулуллоҳ сизларни айбласа, нима деб жавоб берасизлар?» Порахўрлик Сафавийлар томонидан давлат сиёсати даражасига кўтарилган ва улар буни амалга оширишда ҳеч қандай маблағларни аяшмаган.
Айни пайтда, Кавказ халқларининг доимий қуролли кураши туфайли Форс бутунлай қарамлигига эриша олмади. Доғистоннинг пасттекислик ва тоғолди вилоятлари ҳудудлари Эрон зулмининг энг кўпини бошидан кечирди. XVIII аср бошларига келиб - лазгинлар, жарлар, сахурлар ва бошқа халқларнинг оммавий тартибсизликлари вақти - феодал мулкларининг кўпчилиги фақат номигагина Эронга бўйсунарди. Сафавийлар сулоласининг бевосита ҳукмронлиги остида Шамахийда фақат Марказ билан Ширвон беглербеклиги бўлган.
Тоғликлар қўзғолони аввалбошдан аниқ диний мазмунга эга бўлган табиатда эронийларга қарши бўлган. Шарқий Кавказ халқларининг тарқалган қўзғолонларини бирлаштиришга муваффақ бўлган одам Лазгистоннинг сунний имомлари бошлиғи бўлган Мюшкур Ҳожи-Довуд еди. Халқ уни чуқур имони ва тақвоси учун ҳурмат қиларди. Унинг курашида бу истеъдодли саркарда, астойдил сиёсатчи ва обрўли диний арбоб фақат бир мақсадни кўзлаган: шиа ҳукмронлигидан озод бўлиш ва Ширвон ҳудудида мустақил сунний давлатининг қайта ташкил топиши. Ёлғиз ўзи уддалай олмаслигини англаб, Доғистон ҳукмдорларига мурожаат қилишга қарор қилди. Аҳмад Хон унинг чақириғига жавоб берди. У ўз вилояти аҳолисидан бўлган полкларни тўплаб, Сурхай ва Шукукка хабарчи юбориб: "Агар сиз менинг фуқароларим бўлсангиз ва менга содиқ бўлсангиз, мен билан бирга ҳаракат қилинг: мен Шамах шаҳрини қўлга киритиш ва аҳолини шиалар ҳукмронлигидан озод қилиш кампаниясини ўтказмоқчиман".
1132 йил Рамазон ойининг 24-санасида мусулмонлар бирлашган қўшинлари Шамахий томон йўл олди ва бирданига шаҳарнинг ярмини эгллаб олди. Шунда оқсоқоллар Аҳмад хонга элчилар юбориб, унга: «Шаҳримизни вайрон қилманглар ва мол-мулкни тортиб олманглар. Биз сенинг амринг остидамиз ва амрларингга бўйсунамиз. Қўшинингиз билан шаҳарларни вайрон қилмасдан вилоятларингизга қайтинг, кейин хоҳлаган ишингизни қиламиз». Аҳмад Хон уларга ишониб, ўз қўшини билан ватанига қайтди. Бироқ, буларнинг барчаси шаҳар аҳолиси томонидан ҳийла ва макр эди. Эҳтиёт чораларини кўриб, қалъа деворларидан ташқарига чиқдилар, сўнгра Мускур аҳли бўлган суннийларнинг мол-мулкини талон-тарож қила бошладилар. Бундан хабар топгач, Аҳмад Хон Мускур ва бошқа суннийлар аҳолисини қизилбошлардан ҳимоя қилиш учун кичик отряд юборди. Қиш бўйи мусулмонлар рафидийлардан ҳимоя қилинди.
Бир йил ўтгач, Доғистон ҳукмдорлари Шамахига иккинчи юришни амалга ошириш орқали бу масалани ҳал қилишга қарор қилишди. Шамхол Одил-гирей қизилбошлардан ўзига келган саховатли даромад туфайли бу кампанияга қарши чиқиб, Аҳмад хонни пора бериб сотиб олишга уринди. Бироқ, Аҳмад хон унга: "биз мусулмонлар ўз ҳукмронликлари остида азоб чекаётган бир пайтда пора олиш эвазига рафидийларга қарши курашишдан тўхтамаймиз, шунинг учун мен талаб қилинадиган ишни қиламан". Шамхал таҳдиди туфайли Аҳмад Хон Каитоғда қолишга мажбур бўлди, ундан ҳужум қилишдан қўрқиб, қўшниларининг фақат бир қисмини диндорларига ёрдам бериш учун жўнатди.
Натижада Ҳожи Довуд Сурхай Қозикумох, Али султон Сохур, Иброҳим Куткашен ва Аҳмад Хон юборган отряд билан иттифоқ бўлиб, Шамахи йўналишида юриш қилган. Шаҳарга биринчи бўлиб 1000 кишидан иборат лезгин отряди яқинлашиб, қизилбошларнинг 3 минг кишилик қўшинини дарҳол мағлубиятга учратди. 25 кунлик қамалдан сўнг Шарқий Кавказдаги Сафавийлар қўрғони қулади. Қалъани эгаллагач, суннийлар шаҳарнинг шиасиз аҳолисига: арманлар, яҳудийлар ва русларга тегмадилар. Қаршилик кўрсатган рафидийлар қатл этилди.
Шамахийнинг Сафавийлар босқинчиларидан озод қилиниши минтақада 200 йилдан ортиқ давом этган Эрон ҳукмронлигига барҳам берди. Шоҳ бунга қарши ҳеч нарса қила олмади. Шунга қарамай, Ганжа ва эриван ҳукмдорлари мусулмон қўшинига ҳужум қилишга қарор қилдилар ва 30 минг кишидан иборат қўшин тўпладилар. Бироқ, уларнинг режалари ҳақида хабар топгач, Кавказ суннийлари уларни мағлуб этиб, қувлаб юбордилар. Шундай қилиб, Ширваннинг деярли бутун ҳудуди Эрондан озод қилинди. Форс-қизилбош босқинчиларидан озод қилинган ерларда унга ички мухторият берилиши билан Туркия протекторати остидаги алоҳида хонлик сифатида сунний давлат ташкил этилди.
Абу Муслим таржимаси