loader
Foto

Тарихда Рамазон (28-кун)

Гвадалете жанги (1-қисм)

92-ҳижрий йил Рамазон ойининг 28-санаси (711 йил 19 июль) Ториқ ибн Зиёд бошчилигидаги мусулмонлар қўшини ва қирол Родерих бошчилигидаги вестготлар қўшини ўртасида тарихий Гвадалете жанги (Испания) бўлиб ўтди. Вестготларнинг 100 минг кишилик қўшини 12 минг кишидан иборат мусулмонлар томонидан тор-мор этилди. Tориқ ибн Зиёд Родерихга шахсан етиб олди ва уни жанг майдонида ўлдирди. Насронийлар армиясининг мағлубияти Иберия яриморолида мусулмонлар ҳукмронлигининг бошланишини белгилаб берди. Шуниси диққатга сазоворки, Гвадалете жангидан сўнг мусулмонларнинг бутун Иберия ярим оролини эгаллашлари учун атиги 5 йил керак бўлди, насронийларнинг Испания ва Португалияни Реконкиста давомида озод қилишлари учун эса деярли 8 аср керак бўлди.

Гвадалете жанги арафасида

Тариф ибн Маликнинг 710 йилдаги муваффақиятли ҳарбий юришидан сўнг (Рамазон тарихи, 1-кунга қаранг) Африка ҳукмдори Мусо ибн Нусайр Испания сафарига пухта тайёрлана бошлади. 711 йил апрель ойининг охирида у отряди 7000 га яқин бербер ва 300 арабдан иборат Tориқ ибн Зиёд қўмондонлигидаги Иберия ярим оролига ҳарбий экспедиция юборди. Улар бўғозни 4 та кемада кесиб ўтишган. Бу кемалар барча жангчилар ва отларни бирданига таший олмадилар, Шунинг учун Ториқ уларни ўз номини абадий сақлаб қолган қоя якинида тўплади – Gibraltar (арабча Жабал ал-Ториқ, «Ториқ тоғи»)

Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, денгизни кесиб ўтиш давомида Ториқ ибн Зиёд тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни унинг ёнидаги қилич яланғочлаган ва камон тортиб турган муҳожирлар ва ансорлар қуршовида кўрган. Сўнгра у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларини эшитган: “Дадил бўл, эй Ториқ! Тақдирингга битилган ишни бажар!”. Атрофга назар ташлаб, у саҳобалар билан бирга Андалусияга кўтарилаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Шундан кейин Ториқ уйғониб кетади ва яхшилик аломатидан илҳомланиб, ажойиб туш ҳақида ўртоқларига гапириб беради, улар эса хурсанд бўлади ва қатъиятни кучайтиради.

Мусулмон қўмондонлари келгач, лагер учун кейинчалик Гибралтар деб ном олган яхши жой танлайдилар. Улар уни девор ва хандақлар билан ўраб оладилар, чунки уларнинг келгани ҳақидаги хабар тарқалгач, Андалусия ҳокими Теодомир қўмондонлигидаги қўшинлар томонидан ҳужумга учрайдилар. Ториқ ибн Зиёд ҳужумларни даф этибгина қолмай, қарши ҳужум уюштиради, Испаниянинг денгиз дарвозаси бўлган Алхесираснинг энг муҳим портини қўлга киритади.

Родерич Памплонанинг Баск қалъасини қамал қилиш пайтида мусулмонлар истилоси ҳақида хабар топди. У дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, улкан қўшин тўплаб (турли манбаларга кўра, 70 дан 100 минг кишигача) жанубга қараб юрди. Tориқ кўп сонли душманнинг ҳаракатидан хабар олгач, Мусо ибн Нусайрга мадад сўраб шошилинч хабар юборди. Кейин Африканинг уммавийлар ҳокими 5000 аскарини кемаларда юборди. Йўл кўрсатиб борувчи ролини бажарган вестгот графи ва Сеута ҳукмдори Юлиан ҳам Ториққа ёдам беришга жўнатилади. У Родерихдан қасос олиш ўтид ёнарди: вестготлар урф-одатларига кўра қирол саройига юборилган унинг гўзал қизи Ла Кава Родерих томонидан бадном қилинганди. Натижада хўрланган ота нафақат мусулмонлар томонига ўтиб кетди, балки уларни кемалари билан ҳам таъминлади. Африкадан ёрдам олгач, Ториқ Кордобада барча кучларини тўплаб, бербер қўшинлари: уларнинг раҳбарлари, рицарлари ва епископлари билан мусулмонларга яқинлашаётган Родерихни томон шимолга йўл олади.

Кўп ўтмай икки қўшни Херес-де-ла-Фронтера (Кадиз вилояти) шаҳри яқинида учрашиб, бу ерда ислом учун Европани очиб берган ҳал қилвчи Гваделете жанги 92-ҳижрий йил Рамазон ойининг 28-санасида рўй берди.

Абу Муслим таржимаси