loader
Foto

Ўрта Осиёда 1916 йил қўзғолонининг қисқача натижалари

1916 йилда Ўрта Осиёда рўй берган, ҳозирги Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларидаги 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган "маҳаллий" эркак аҳолини Биринчи жаҳон урушидаги фронт ортига Россия армияси сафига сафарбар этиш тўғрисидаги подшоҳ фармонига қарши ҳамма ерда халқлар исён кўтарган воқеалар тарихий жиҳатдан тўлиқ баҳоланмаган.

Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида 1916 йил 4 июлда нотинчлик бошланиб, Ўрта Осиё бўйлаб кенг кўламли қўзғолонлар авж олди. Хўжанд қўзғолони ортидан қўзғолонлар Фарғона водийси (Ўзбекистон) Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона шаҳарларига ёйилди. Шу йилнинг августида Семиречье (Қирғизистон, Қозоғистон жануби), Тўрғай даштларида (Қозоғистон шимоли ва маркази) қўзғолонлар юзага келди.

Одатда, ҳар қандай қўзғолонни етакчилар, қаҳрамонлар ва жангчилар бошқарган. Қозоқ даштларида Шайх Абдулғафар Жанбосинулли ва унинг саркардаси Амангелди Иман шундай бўлган. Қирғизларнинг Алатоо тоғ этакларидаги ерларида булар халқнинг меритократик элитаси Мокуш Шабданов, Канат Абукин, Курман Лепесовлар эди. Фарғона водийсида булар руҳоний раҳбарлар бўлиб, машҳурларидан бири Носир Хўжа Абдусаламов ҳамда Помир тоғларининг машҳур Қаландаршобек исёнчиларининг издошлари эди.

Ўша воқеалар рўй берган 1916 йилги Ўрта Осиё қўзғолонининг юқорида тилга олинган ҳудудларига назар ташласак, бир томондан Қозоғистон ва Қирғизистоннинг, иккинчи томондан Ўзбекистон ва Тожикистоннинг замонавий ҳудудларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Қозоғистон ва Қирғизистонда халқлар кўчманчи турмуш тарзини олиб борган, Ўзбекистон ва Тожикистонда эса улар асосан ўтроқ бўлган. Бу ҳақиқат тарихий оқибатларга таъсир қилди. Ўзбекистон ва Тожикистонда қўзғолонлар тез ва шафқатсиз бостирилди, Қирғизистонда эса қўзғолонни бостиришга кўпроқ вақт сарфланди, хуллас, Тўрғай қўзғолони 1917 йил октябр инқилобидан кейин ҳам урушга айланди.

Хўжанд ва Жиззахдаги қўзғолонларга ўзларини Нақшбандий тариқати вакили деб ҳисобловчи эшонлар бошчилик қилдилар. Улардан ташқари, бошқа минтақалардаги бошқа диний таълимотларнинг бошқа обрўли имомлари қўзғолонга қўшилишди ва муқаддас уруш – Ғазоват  бошланганини эълон қилишди. Бироқ Фарғона водийсида ярим аср давомида 1916 йилги қўзғолонлардан олдин ҳар қандай исёнкорона кайфиятлар шафқатсизларча бостирилган ҳолатлар туфайли бу қўзғолон чор ва маҳаллий кучлар томонидан тез ва қон билан бостирилди. Ярим аср давомида Фарғона водийсида подшолик мафкураси жорий этилди. Натижада, маҳаллий элита империализм мафкурасини тарғиб қилди. Жадидчилик ҳаракати империя мафкурачилари иштирокисиз яратилиб, подшо ва мусулмонлар ўртасида кўприк бўлиб қолди.

Екатерина иккинчи иккинчи масжид ва мадрасалар қурилишини, Қуръони Каримни босиб чиқаришни ва вертикал маънавий бошқарувни яратишни қандай молиялаштирганини тарих билади. Жадидчилик ҳаракати раҳбарларининг аксарияти биринчи Жаҳон урушида чор тузумини қўллаб-қувватладилар. Кўпгина маҳаллий элита ва жадидлар қирол хазинасини моддий жиҳатдан тўлдирдилар. Дарҳақиқат, улар компрадорлар эди, чунки уларнинг фаолияти туфайли вилоят миқёсидаги катта қўзғолон воқеалари занжири тезда натижа учун имконият бўлмасдан тугади.

1916 йилдаги Ўрта Осиё қўзғолонидан то ҳозирги кунгача бўлган бир асрдан бир оз вақт давомида глобал ўзгаришлар юз берди. Хусусан, бу маконда чоризм ўрнини коммунизм, энди эса либерализм эгаллади. Бошқарув режимига қараб, Ўрта Осиё халқлари ҳаётидаги бу чинакам даврийликлар турли давр ва тузумлар тарихчилари томонидан турлича таърифланган.

Коммунистлар даврида бу воқеалар одатда халқ озодлиги қўзғолони деб номланган, чунки қўзғолончилар ва большевиклар чоризмга қарши курашда бир томонда эдилар. Энди бу воқеалар деярли ҳеч бўлмаганда давлат даражасида унутилиб кетди. Ахир, Россиядаги ҳозирги сиёсат чоризмни ўз тарихининг ва эҳтимол, мафкурасининг бир қисми деб билади, антагонистик коммунистик ўтмиш ҳақида эса гапириш мумкин эмас. Марказий Осиё республикаларининг ҳозирги ҳукуматлари эса "катта оға"ни тасодифан хафа қилмаслик учун ўша давр воқеаларини ўрганишга ҳаракат  қилишмаяпти.

1916 йилги Ўрта Осиё қўзғолонларига қандай тарихий баҳо бериш мумкин?

Ўша даврда бундай этно мансуб мафкура бўлмаган, Ислом заминида асосий ижтимоий-сиёсий омил бўлган. Усмонийлар теократик давлати иштирок етган жаҳон уруши бўлиб, унинг ҳукмдори бутун дунё, шу жумладан бутун Марказий Осиё минтақаси учун содиқ мусулмонларнинг ҳукмдори ҳисобланган. Шунинг учун қўзғолон миллий ёки қуйи синфларнинг норозилиги туфайли бўлиши мумкин эмас эди.

Бу тарихий воқеаларни Ислом омилидан айри баҳолаб бўлмайди. Ушбу воқеаларнинг барча қаҳрамонлари Ислом динига амал қиларди ва унинг асосий қонунларига риоя қиларди.

Абу Муслим таржимаси