loader
Foto

Сиғноқ

СИҒНОҚ, Сунах, Суғноқ, Сўноқота, Сўнақ қўрғон — Сирдарёнинг қуйи оқими бўйларида, Қизилўрда (Қозоғистон)нинг жан. да жойлашган қад. шаҳар. Ўтроқ, маданий вилоятлар билан дашт ўртасидаги чегарада мил. ав. 3-а. да бино этилган.

У 10-а. да ўғузларта тегишли бўлган. 11-а. ўрталаридан йирик савдо шахри, қипчоқлар пойтахти сифатида машҳур. 1219 й. етти кунлик қамалдан сўнг Сиғноқ мўғулларнинг Жўжихон бошчилигидаги қўшини томонидан вайрон қилинган, лекин 14-а. да қайта тикланиб, 14-а. ўртасида Оқ Ўрда пойтахтига айланган. 15-а. да Сиғноқ ўзбек хонларининг пойтахт шаҳри бўлган, 16-а. да эса қозоқ хонлари тасарруфига ўтган. 14—16-а. ларда Сиғноқда тангалар зарб этилган, кошин парчалари билан безатилиб пишиқ ғиштдан ишланган иморатлар (мадраса, масжид, мақбаралар) қурилган. Манбаларда Сиғноқ ҳақида 18-а. дан кейин маълумот учрамайди. Шаҳристон (10 га)ни ураган мудофаа девори ва унинг 15 минораси харобалари ва рабод (тахм. 13 га) ни муҳофаза қилган тупроқ тепа, шунингдек, 14—16-а. ларга оид бир қанча биноларнинг қолдиқлари сақланган.

Абу Муслим