Ўн учинчи бўлим, марҳум Боймирза Ҳайит улуғ домламиз томонидан ўзбекча таржима учун махсус ёзиб берилган. Шунинг учун асарнинг туркча, немисча, француз ва инглизча тилларда ёзилган нусхаларида бу бўлимни кўрмасангиз ажабланманг. Ўзбекча нашр учун махсус сўзбоши, махсус бўлим ёзиб беришлари Устознинг ўз лахдсасида ушбу китоби чиқишини ва тарқалишини қанчалик интиқиб кутганлигининг аломати деб қабул қилдик. Сизда ҳам шу ҳис уйғонса шояд. Зора, бу улуғ олимимизнинг руҳлари шод бўлса! (Таржимон Б.Исабек)
Русия коммунист-болшевиклари 1917 йил октабридан бошлаб эски рус императорлигини сақлаб қолиш учун ҳеч нарсадан қайтмади: совет-рус қўшини 16 йиллик қонли урушдан сўнг Туркистонни қайта ишғол қилди. Коммунистлар ҳокимиятни эгаллаган дастлабки кунларида ишчиларга корхоналарни, деҳқонларга ерни, аскарларга сулҳни ваъда қилган эди. Аммо бу қуруқ ваъдалар эди. Улар йўқсиллар диктатурасини ўрнатганлигини пеш қилдилар-у аммо асли советлар шаклидаги бу диктатурага коммунистлар ҳоким бўлди. Коммунизм мафкураси кичик бир тўда коммунистлар учун янги синф яратишга йўл очган эди. Бу янги синф ичида янги коммунизм мафияси шакллантирилди. Коммунистлар синфи жамиятда имтиёзли табақа ва ҳоким, айни пайтда мавжуд тузумнинг ҳимоячиси бўлган мафия аристократияси сифатида майдонга чиқди. Рус халқи ва бошқа халқлар коммунизм ниқобига ўраниб олган аристократик синфнинг қули даражасига келтирилди. Ҳоким синф ўз манфаатлари йўлида рус халқидан фойдаланиб, уларни коммунизм мафкураси ва тутумининг ифодачиси рамзи ҳолига туширди. Кўп имтиёзларга эга бўлган руслар бир тарафдан ўз миллатини, иккинчи тарафдан бошқа миллатларни эзиш ҳисобига мазкур тузум (режим)нинг қуввати эди. Террорчилик Совет тузуми сиёсатининг асоси бўлиб келди. Совет Иттифоқи «ур, қама, ўлдир, қўрқит» сиёсати устига қурилган эди. Совет Иттифоқи таркибига киритилган халқларнинг ижтимоий ҳаётини тушуниш мушкул.
Дунёнинг энг бой минтақаларидан бўлишига қарамай, Совет Иттифоқи дунё бўйича энг фақирларнинг маркази сифатида яшади. Порахўрлик ва чайқовчилик Советлар иқтисодий ҳаётининг энг муҳим асосларидан биридир. Бошқа миллат вакиллари Совет Иттифоқида шикоят ва эътирозлар билан тузум эгалари бўлмиш русларга қарши доимий рақобат туйғусини ҳис қилган. Совет Иттифоқидаги иқтисодий бўҳрон, ижтимоий адолатсизликлар, компартия билан давлатнинг қўшиб юборилиши, компартиянинг мутлақ, чексиз ҳокимияти, инсоний хуқуқларнинг поймол қилинганлиги, диний хуқуқлар тортиб олинганлиги, адлия идоралари тўлиқ коммунистик партияга қарамлиги, бошқа миллат вакиллари билан руслар орасида узоқ вақт миллий хуқуқ борасидаги зиддиятлар Совет идоравий тузумини ботқоққа ботириб қўйди. Коммунистик тутум ва Совет императорлиги ҳалокат ёқасида эди. Москвадагилар коммунистик социалистик тузумни муҳофаза қилиш ва совет императорлигининг парчаланиб кетишдан сақлаш йўлларини изладилар. Бу оғир вазифа М.Горбачёвга юкланди.
Михаил Горбачёв 1985 йил 11 март куни СССР Компартиясининг Бош котиби қилиб сайланди, Горбачёв эски диктаторлар каби иш юритмади. У социализмни ислоҳотлар йўли билан сақлаб қолмоқчи эди. Шунинг учун «қайта қуриш» ва «ошкоралик» шиорларини ўртага ташлади ҳамда ушбу стратегик усул билан СССРни бошқаришда давом этди. Горбачёв демократия душмани эмас, лекин у чегараланган демократия тарафдори эди. Совет Иттифоқининг ҳар бурчагида «қайта қуриш» ва «ошкоралик» ҳақида тез-тез, қайта-қайта гапирилгани билан уларнинг маъносини англаб етганларнинг сони жуда кам эди. Ислоҳот тарафдорлари кўп, лекин уни амалга оширувчилар йўқ даражада эди. Горбачёвнинг тузган режалари халқларнинг ижтимоий ҳаёти фаровонлашуви учун керакли даражада имкон бера олмади. Горбачёвни майдонга чиқарган Компартия ўзининг эски ақидаларидан воз кеча олмади. Горбачёв эса ўз ислоҳотининг душманлари билан ҳам ҳамкорлик қилишда давом этди. Совет иттифоқи мисли кўрилмаган иқтисо-дий бўҳрон қаърига ботиб борарди. Аҳолининг моддий қийинчилиги тобора авж олди. 200 млндан ортиқ инсон дунёдаги энг қашшоқ одамлардек ҳаёт кечирарди. Миллат номи билан аталган, аммо Москвага ҳеч сўзсиз итоат қилувчи жумҳуриятларда Москва ҳукмронлигига қарши ҳаракатлар авж ола бошлади. Миллатлар ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳақида талабларни ўртага ташладилар. Совет иттифоқи коммунистик партияси кундан кунга ўз мавқеини йўқотиб борди. Партияга ишончини йўқотганлар сони тобора ортиб борди. Турли миллат вакиллари орасида Совет иттифоқидан ажралиб чиқиш ҳақидаги талаблар ҳар тарафга тўхтовсиз ёйилди. Совет жумҳуриятлари 1990 йилда мустақиллик ҳақида баённомалар қабул қилишди. Горбачёв ва унинг тарафдорлари ана шундай сиёсий талатўп олдида ожиз қолдилар.
1991 йил апрелида Горбачёв Совет иттифоқининг 9 нафар жумҳурраислари билан бирга янги бир «Иттифоқ» тузиш масаласини муҳокама қилишади. 1991 йил 17 июлда Горбачёв ва 9 нафар жумҳурраислар тўпланиб, «Мустақил Совет жумҳуриятлари иттифоқи» ташкил этиш ҳақидаги лойиҳани муҳокама қилдилар. Буларнинг орасида Туркистоннинг 5 жумхурияти раҳбарлари ҳам бўлиб, «Мустақил Совет жумхуриятлари иттифоқи» эски Совет Социалистик Республикалари иттифоқи ўрнини олиши керак эди. Горбачёв ва 9 жумҳурраис бу «Иттифоқ» ҳақидаги битимни 1991 йил 19 августда имзолашни келишиб олдилар. Аммо 18 августдан 19гаўтар кечаси Геннадий Янаев (Горбачёвнинг ўринбосари) ва Павлов [СССРнинг бош нозири), Язов (Мудофаа нозири), Пуго (Ички ишлар нозири], Крючков (КГБ раиси) кабилардан иборат хунта ҳокимиятни қўлга олганликларини баён қилдилар. Горбачёв Қримда дам олаётган жойида уй қамоғида ушлаб турилади. Борис Елцин хунтага қарши кураш бошлайди ва ғалаба қозонади. Хунта гўё Горбачёв олиб бораётган сиёсатига қарши иш бошлаган бўлди. Хунта аъзолари 1991 йил 21 августда қўлга олинди. Горбачёв ўз ҳокимиятини давом эттирди. 1991 йил 19 августда имзоланиши лозим бўлган «Иттифоқ битими» амалга ошмади. 1991 йил 5 сентабрида Совет иттифоқи халқ конгрессига «Мустақил жумхуриятлар иттифоқи» хдқидаги қонун лойиҳасини тақдим этади. Конгресс янги иттифоқ қонунини қабул қилди. Собиқ СССР тугатилди. Конгресс янги иттифоқнинг 23 моддадан иборат битим лойиҳасини ҳам тасдиқлади. Лойиҳа ҳар жиҳатидан Марказни яна имтиёз соҳибига айлантирган эди: ташқи сиёсат, молия, мудофаа, давлат ишончи масалалари марказ қўлида эди. Бу имтиёзлар мустақил давлатларнинг хуқуқларини чегаралаб куйганди. Украина бу иттифоққа кирмаслигини билдирди. Горбачёв эса Совет императорлигини сақлаб қолиш борасидаги ҳаракатида давом этаверди. 1991 йил 14 ноябрида 7 давлатнинг (Русия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) президентлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тузишга қарор қилдилар. Янги битимга 25 ноябрда имзо чекилишини эълон қилдилар, лекин белгиланган куни бу битим қабул қилинмади. Coвет иттифоқи бта мусулмон давлатлари билан иттифоқ тузишга ҳайиқди. Декабрь ойида СССРни тугатиш даври бошланди. 1991 йил 8 декабрида Россия, Белоруссия ва Украина президентлари Брест шаҳрида тўпланиб, бу уч давлат «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги» ташкил қилганлигига оид ҳужжатни имзоладилар. Шундай қилиб, собиқ СССРда Славян давлатлари иттифоқи тузилди. Славян давлатлари ҳамдўстлигини ташкил этган раҳбарлар мусулмон жумхуриятлари ва уларни «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги»га кириши масаласини ҳам кўриб чиқдилар. Бу орада Горбачёв билан Елцин 1991 йил охирига қадар СССРни тугатишга қарор қиладилар. 1991 йил 21 декабрда Ита мустақил давлатнинг (Россия, Украина, Белоруссия, Озарбайжон, Арманистон, Молдава, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) президентлари Олмаота шаҳрида тўпланишади. Бу ерда ҳам Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этишга қарор қилинади. Украина президенти Кравчукнинг фикрича, бу ҳамдўстлик давлат характерини белгилай олмайди. Олмаотадаги учрашувда 1991 йил охиригача СССРни тугатиш ва Горбачёвнинг истеъфо беришига келишиб олинади.
30 декабрда Горбачёв истеъфоси эълон қилинди, шу билан бирга собиқ СССРга ҳам барҳам берилди. Шундай қилиб, жуда кўп халқларнинг коммунизм ниқоби остида олиб борилган қуллик сиёсатига, турли миллатларни катта давлатнинг ҳарбий куввати, яширин идоралари, коммунистик партияси воситасида кишанда ушлаб ту-ришга ҳам хотима берилди. Зотан, Россиянинг 1991 йил 29 август фармони билан СССРнинг коммунистик партиялари тугатилди. Маълумки, Совет жумхуриятларидаги коммунистик партиялар Совет иттифоқи коммунистик партиясининг шуъбалари ҳисобланарди. Туркистондаги 5та жумхурият раҳбарлари 1991 йил август-сентабрь ойларида коммунистик партия фаолиятини тўхтатишга қарор қилдилар. Лекин бўлар Русиядаги каби коммунистик партияни ясоқ этмаганлигидан, номларини ўзгартириб, ўзларини социалистик ёки демократик партияси деб атадилар. Коммунистик партия аъзоларининг кўпчилиги (1986 йили Туркистонда 1 783 145 коммунистик партия аъзолари бўлиб, уларнинг 40 фоизга яқини Туркистон мусулмонлари эди) номи ўзгартирилган партиянинг табиий аъзоси сифатида бугунги мустақил Туркистон давлатлари сиёсий ва иқтисодий ҳаётини белгилаб келмокдалар.
Туркистоннинг собиқ 5 совет жумҳуриятлари 1991 йил сентабрь-октабрь ойларида ўзларини мустақиллигини эълон қилдилар. Парламент аъзолари эса Совет тутуми талабига тўлиқ жавоб берадиган собиқ коммунистлардан иборатдир. Туркистондаги жумҳурраиснинг тўрттаси (Назарбаев, Каримов, Набиев, Ниязов) фаолиятлари тўхтатилган Коммунистик партия Марказий қўмитасининг собиқ биринчи секретарларидир.
Туркистон илк мустақилликка эришган даврларида демократия ҳаракатлари, яъни давлатни демократик асосда идора этиш жараёни давом этмоқда. Туркистон тарихида илк бор бир қанча сиёсий партиялар (масалан, Ўзбекистонда: Халқ демократик партияси, Эрк партияси, Бирлик жамияти; Қозоғистонда: Озод, Алаш, Желтўқсон, Демократик Одақ, Қозоғистон социал-демократик партиялари; Тожикистонда: Тожикистон социалистик партияси, Наздаги Исломия Тожикистон партияси; Қирғизистонда: Асаба, Эркин Қирғизистон демократик партияси, социал-демократик партия) фаолият олиб борди.
Туркистонда 5та мустақил давлат вужудга келиши Туркистонликларнинг катта ютуғидир. Бу билан Туркистоннинг миллий мустақиллик тарихи бошланди. Туркистон халқи барча кўргиликлари ва азоб-уқубатларига қарамай, ўз мавжудлигини сақлаб қолди. Бу эса унингўз истиқболи соҳиби бўла олишига кенг имкониятлар эшигини очиб берди.
Коммунизм - Совет тузуми тугади. Аммо бу тузум мамлакат хдётида бир неча йиллар давомида ўз асорати таъсирини қолдирган эди. Бу «мерос» қуйидаги ҳолларда яққол кўринмоқда:
- Совет - Русия императорлиги ўз ҳокимияти таъсирини давом эттириш учун камида 7 миллиондан ортиқ туркийларни турли йўллар билан ўлимга маҳкум қилди.
- Туркистонда рус мустамлакачи аҳолиси сони атайлаб кўпайтирилди. Шунинг учун ҳам анча вақтга қадар Туркистон жумҳуриятлари пойтахтларида руслар кўпчиликни, миллий халқ вакиллари эса озчиликни ташкил этди. Масалан, 1989 йилда Олмаота шаҳар аҳолисининг 22,3 % ни қозоқлар, Пишпак шаҳрининг 22,5 %ни қирғизлар, Душанбе шаҳри 38 % ини тожиклар, Тошкентда эса 43,8 % ўзбеклар ташкил этган эди (Восток журн., Москва, 1991, No5, 46-6.). Москва руслаштириш сиёсатига алоҳида эътибор берган (масалан, рус тилининг мавқеини ошириш, киши исмлари ва жуғрофий номларни русчалаштириш; Туркистон маданиятидан рус маданиятини устунлигини таъминлаш; Русия тарихини чуқур ўрганишни жорий қилиш; давлат маҳкамалари ва ҳокимият, ҳарбий қўмондонликлар, давлатнинг таянч ташкилотлари, минтақа қўшинлари қўмондонлиги руслар томонидан бошқарилиши ёки назорат қилиниши кабилар).
- Туркийларга мажбурий равишда рус алифбосини қабул қилдириш, туркий тил шеваларига рус сўзларини киритиш; туркий тил лахд аларига «тиллар» шаклини бериш; туб аҳоли орасида русларга ва совет тузумига содиқ кадрлар етиштириб, уларни совет давлати манфаати учун қуллар каби ишлатиш ҳамда уларга колониализм имтиёзларини бериш; туркистонликларга Туркистон ёки туркий қавмлари тарихини ўрганишга тўсқинлик қилиш; Туркистоннинг яхлитлигини Туркистон атамасини қўллашни ман қилиш билан бузиш; қавмлардан «миллатлар» ясаш, ёшларни авлодларининг ўтмишдаги буюк маданий мероси ва тарихидан узоқлаштириш йўллари билан миллатнинг мавжудлигини тугатиш сиёсатини олиб борилиши.
- Туркистон деҳқонларининг ерлари давлат мулки деб эълон қилиниши Туркистонда эркин деҳқончиликка барҳам берди.
- Туркистоннинг ерости бойликларини талаш; Туркистонни хомашё мустамлакаси ҳолига тушириш; ерости қазилмаларини ундириш ниятида фабрикалар қуриш, аммо уни саноат маҳсулотига айлантиришга йўл қўймаслик; хомашёлар Русияга жўнатилиб, у ердан Туркистонга саноат маҳсулоти сифатида қайтариш билан Русияга абадий ипсиз боғлаш учун қўлланган тадбирлар Туркистонни энг қолоқ ўлкалар қаторига тушириб қўйди ва бу ерусти ва ерости неъматларига жуда бой бўлган Туркистонни фақирлар ўлкасига айлантириб кўйди.
- Совет - коммунизм тузумининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати натижасида пахта майдонларига жуда кўп микдорда кимёвий заҳарли моддалар ишлатилди. Бунинг оқибатида фақат Ўзбекистон жумхуриятининг ўзидагина 3,5 миллион пахтакор-деҳқон сариқ касалига мубтало бўлди, пахта маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида Амударё ва Сирдарё сувларини инсофсизларча исроф қилиниши натижасида Орол денгизи туз кўли ҳолига тушди ва бу денгиз 2010 йилда қуриб қолди. Орол денгизи муқитининг ўзгариши оқибатида 2 миллионга яқин туркистонликлар турли хил касалликларга чалинишди.
Еттитом (Семипалатинск) вилоятида давом эттирилган атом бомбаси синовлари натижасида 1,5 миллион-дан ортиқ инсонлар хасталанди. 7 миллионга яқин тур-кистонлик турли оғир касалликка чалинди.
- Совет-коммунизм тузумининг ижтимоий сиёсати оқибатида 13 миллионга яқин (буларнинг 9 миллиони Ўзбекистонда) инсонларнинг ўрта ҳисобдаги ойлик маоши 70 сўмдан кам эди. Ҳаёт кечириш учун эса камида 150-160 сўм зарур эди. Совет ҳокимияти даврида 5 миллионга яқин туркистонлик ишсиз қолган.
- Совет иттифоқи давлати коммунизмнинг доимий рамзи бўлган худосизлик асосида идора этилгандир. Шунинг учун исломга қарши кураш бир томондан давлат тарафидан олиб борилса, иккинчи томондан коммунизм ғояси сифатида динга қарши тизимли фаолият ташкил этилди. Худосизлик сиёсати натижасида Туркистонда 20000дан ортиқ тарихий жомелар ва мадраса бинолари тамоман йўқ қилинди. «Ўтмиш сарқитларини» тугатиш учун ҳатто тарихий карвонсаройларни ҳам бузиб ташлаганлар. Ўзбекистонда меъморчилик санъатининг энг гўзал намуналари бўлмиш 10ОООдан ортиқ бинолар ер билан яксон қилинди. Худосизлик сиёсати бир томондан инсонларни диндан узоқлаштиришга ва иккинчи томондан мусулмонлар орасида ахлоқсизликнинг авж олишига ҳам йўл очди. Коммунистик партия ҳамда Совет давлати инсонлардан «Совет инсонлари» ва миллатлардан «ягона совет халқи» яратиш сиёсатини юритди.
Совет хукумати ва уларнинг Туркистоннинг ерлик аҳолиси орасидан танлаб олган гумашталарининг хоҳишларига қарамай, коммунизмга мутлақ ишонган инсонлар тоифасини етиштира олмаганликлари улар мағлубиятининг сабабларидан биридир. Совет тузуми Ислом динига қарши қанчалик курашса, мусулмонлар ҳам шунчалик ғайрат билан уни муҳофаза қилдилар. Ислом дини коммунизм хукмронлик қилган замонда жомелар, байрамлар, намозлар, диний маросимлар эмас, балки одамлар қалбида ва руҳида яшади.
Туркистоннинг 5 мустақил давлатлари большевизмдан қолган меросдан кутулиши осон кечмайди. Миллий юксалиш борасида 5 та мустақил давлат ишбирлиги муқим аҳамият касб этади. Туркистонда янги миллий ҳаёт бошланди. Мустақил давлатларда ички келишмовчиликлар бўлиб туриши табиий. Ташқаридан хдмжихдтликка соя соладиган тажовузлар ҳам оз бўлмайди.
Туркистонлик илмий тадқиқотчиларни Туркистонда Русия (Чор Россияси, Совет Русияси) ва Хитой (коммунизмдан олдинги, коммунизм даврида) хукмронлиги даврини кенг ёритишдай, тўғри ва аниқ маълумотлар асосида тахдил қилишдай шарафли вазифа кутмоқда.
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан