Аксарият тарихчилар, ҳуқуқшунослар, файласуфлар ва сиёсатшунослар Шўро иттифоқи тасарруфидаги бешта Туркистон жумҳуриятининг «мустақил» давлатлар эканлигини зўр бериб исботлашга ҳаракат қиладилар. Буларнинг баъзилари: «Шўро иттифоқи социалистик миллатлар мустақиллигини сиёсий таянчи ишчилар синфий диктатурасининг ҳукмронлигида намоён бўлади(Туганбоев, Октябрьская революция и развития казахской советской национальной государственности, Алма-Ата, 1967, 49-6.), деб таъкидлайди. Бошқалари эса шўро социалистик жумхуриятларида ҳатто ўзига хос хуқуқ мустақиллиги ифода қилинади», дейди.
Айрим олим ва тарихчилар хукмига кўра, «миллат мухторияти» социализмнинг ўзига хос бир шаклидир. Чунки «СССР уларнинг миллий хукмронлигини амалга ошириш учун кафолат вазифасини ўтайди»(Ражабов, Таджикское ССР, 131-6.). Бундан ташқари, «социалистик миллатлар» шаклланиши давлат хукмронлиги орқали амалга оширилиши зарур деб ҳисобланади(«Социалистик миллатлар»нинг атрофлича таърифини қуйидаги шўровий манбалардан кўрасиз: «Формирование социалистической нации в СССР. - Москва: 1962, 368-6.). Шўро манбаларида «миллий жумхуриятлар» тузиш билан миллатларга ўз тақдирини ўзи белгилаш хуқуқи ҳадя қилинганлиги таъкидлаб ўтилади. Шўро муаллифларидан бирининг фикрига кўра, ҳар бир миллат ўз тақдирининг ёлғиз эгасидир ҳал қилувчисидир. Бундай хуқуқ эса миллат иродасининг эркин ифодаланишидир. Миллатнинг бу хуқуққа, ҳақиқатан, эришиши учун шароит яратиб берилиши лозим(Тузмуҳаммедов, Ответ клеветникам. Самоопределение народов Средней Азии и международное право. - Москва: 1969, 51 - 55 6.). Фикрлар амалда рўёбга ошадиган бўлса, ҳеч кимса бунга эътироз билдира олмасди, аммо Шўро иттифоқидаги халқларга ҳокимият ҳақи (суверинитет) берилмаганлигини ҳам унутмаслик керак.
Шўро ҳукумати раҳбарияти ва мафкурачиларининг «миллий шўро жумхуриятлари ҳуқуқлари» ташқаридан қараганда, принципиал масалаларда ишончли, асосли бўлиб кўринади. Яъни ҳар бир шўро жумҳурияти шаклан ўз чегараси, олий шўрбси (парламенти), давлат раиси, ҳукумати, байроғи ва мадҳия (гимни)сига эга. Бундан ташқари, Шўро иттифоқидаги ҳар бир жумҳурият бу иттифоқдан ўз ихтиёри билан чиқиб кетиш хуқуқига эга ҳамдир(Гулямов Г., СССР қонун асоси ва шўролар қурултойининг ясалиши. - Тошкент: 1925, 57-6. Ажралиб чиқиш хуқуқи 1936 йилги ўқйўриқда ҳам кафолатланади. Аммо «Иттифоқ»дан ажралиб чиқиш усули бирорта ўқйўриқда кўрсатилмаган. СССРда ўқйўриқ маҳкамаси ҳам мавжуд эмас.). Булардан келиб чиқиб, ҳар бир шўро жумхурияти, ҳақиқатан ҳам, мустақил давлат бўлиб кўринади. Бунинг ички моҳиятини тушунмаганлар бу қуруқ гапларга лаққа тушиши аниқ. Масаланинг аслини икир-чикиригача ўрганиш келажакнинг иши, деб қараш керак, чунки миллат ҳаётидаги бу изтиробли йиллардаги асл ҳақиқатни билиш атрофлича чуқур изланишни талаб қилади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу икирчикирлар, тафсилотлар миллатларнинг ўз давлатини бунёд қилиш низоми тушунчаси билан мутлақо алоқаси бўлмаган ҳолдадир. Туркистондаги миллий жумхуриятларнинг давлат органлари Москвадан рухсат сўрамай ёки фатвосини олмай ички ишларига оид бирор қарор қабул қила олиш хуқуқини қўлга киритмагунча миллий хукмронлик кафолати ҳам ҳечдир. Ҳар бир миллат ўз-ўзини бошқариш ва халқи манфаатларини ҳеч қандай тўсиқсиз амалга ошириш, ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлгандагина ўз тақдирини ўзи белгилади, дея олишимиз мумкин.
Бу ҳақида қанча қуруқ сафсата сотилишига қарамай, шўро тузумида уни амалга оширишнинг иложи йўқ. Туркистонлик «давлат раиси» ёки «бош нозир»ни ёнида кузатиб юрувчи икки ёки уч нафар «ёрдамчи» рус бўлиши(Татаристон АССР Халқ комиссарлиги шўроси раиси Саид Гали-ев (1894 - 1938) 1921 йил 20 июлда Ленинга шундай деди: «Эзилган миллатларнинг меҳнаткашлари ва коммунистларига нисбатан юқо-ри савияли аввалги ҳоким миллат коммунистларининг ўқитувчи ва мураббийи ролини ўйнаши лозимлиги тўғримикан?» Ленин шундай жавоб берди: «Ўқитувчи ва мураббий эмас, ёрдамчилар». Қиёсланг: Азизбеков, В. И. Ленин друг народов Востока, 11., 1967, Баку, 157-6. Бу «ёрдамчилар» муассасаси ҳозирга қадар барча шўро «миллий» «давлатлари»да илдиз отди. Туркистонда партия ва давлатда рус устунлиги ҳақида қаранг: В. Қаюмхон, 45-йил ичида Туркистон, МТ, 1962, 92-сон, 5-13 б„ 93-сон, 3-10 б., 1963; 94-сон, 3-13 б„ 95-сон, 3-16 б., 96-сон, 5-15 б., 98-сон, 3 - 16 б.) қоида тариқасидадир. Шўро иттифоқи ўқй-ўриғида миллий жумҳуриятлар манфаати кафолати ҳуқуқи бор-йўқлигига доир масалани излаш бефойда. Чунки Шўро иттифоқининг ҳукмронлиги доимо устун қўйилиб келинган. Бундан ташқари Шўро иттифоқи ўқйўриғи фақатгина коммунистик партия иродасидир. Шўро манбаларидан яққол кўриниб турадики, Компартия иродаси «қонун»дир. Шўро иттифоқи ўқйўриғининг 125-моддаси КП нинг раҳбарлик ролини, жамоат ва давлат ташкилотларининг йўриғини белгилаб берувчилик вазифасини ўтайди. Ҳар бир миллий давлат ташқи ишлар нозирлиги ва элчихоналар эгасидир. Но-мигагина мавжуд бўлган Шўро жумҳуриятлари ташқи ишлар нозирлари шўро дипломатиясида бир қўғирчоқдир, холос. Туркистондаги шўро жумхуриятлари «давлат нозир»лари обрўсининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Руслар бундай кишиларни таҳқирлаши мумкинлигига Туркистонда етарлича мисоллар бор.
1924 йили РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси Қирғизистон мухтор ўлкасида қирғизлар билан руслар орасидаги бир ихтилофни ўрганиш учун Ўзбекистон давлат раиси Охунбобоев бошчилигида икки рус аъзоси ҳам бўлган бир комиссия тузди. Қирғизлар ўз молларини бир рус маҳалласи орқали ўтлоққа ҳайдайди. Руслар бунга норози бўлиб, ўт очиб, 5 қирғизни нобуд қилади. Охун-бобоев ўз ҳисоботида фожиада руслар гуноҳкор бўлиб, қирғизлар ҳақ деган хулосани билдирди. Комиссиянинг рус аъзолари эса бу воқеада руслар ҳақ, деган қарорга келишди. Шу масала юзасидан Ўрта Осиё бюроси бошлиғи Зеленский Охунбобоевга шундай деган эди: «Рус миллатидай маданиятли бир миллат бундай ҳолда гуноҳ килмаслигини билмайсизми? Бундай гуноҳ қилиш фақат сизлар каби жоҳил ва ваҳший инсонларга хосдир. Ахир ўйламадингизми, мен бошлиқман, бундан келиб чиқадики, ҳамма иш менинг қўлимда. Мен истасам, сизни вазифангиздан дарҳол озод қиламан»(«Yeni Tiirkistan» 1927, 5-6-сон, 26-6.).
1932 йили бир рус темир йўл ходими Тожикистон ССР давлат раиси Шотемирга станция бўйлаб ўтишига рухсат бермаган. Давлат раиси станция бошлиғидан рухсат қоғози беришини илтимос қилганида, бу илтимос ҳам рад қилинган эди. Кейинчалик ҳам бундай келишмовчиликлар тез-тез содир бўлиб турди. Қирғизистон шўро жумхурияти давлат раиси Т. Кулатов ўз жумхуриятида соғлиқни сақлаш иншоотлари учун 1962 йил декабрида Шўро иттифоқи хукуматидан 2 миллион сўм маблағ сўрашга мажбур бўлган(СК, 9 декабрь, 1962, 2-6.). Туркманистон давлат раиси А. Анналиев ҳам ўз миллий давлатидаги театр таъмири ва харажати учун 92 000 сўм пул тилаб олишдан бошқа чора топа олмаган(TI, 10 декабрь, 1962 й., 2-6.). Бу ҳолатлар миллий хуқуқлар хурмат қилиниши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигининг далилидир. Миллий жумхуриятларнинг (Охунбобоевдан ташқари) барча давлат раислари ёки бош нозирлари ўз ҳамюртлари томонидан эмас, балки Москва ёки Туркистондаги рус амалдорлари томонидан 1936 - 1939 йилларда қаматилдилар, отилдилар(Уларнинг орасида Нусратилла Махсум, Абдулла Раҳимбой, Айтоқ, К. Атабой, Файзулла Хўжа, Абдураим Ҳожибой, Султон Сегизбой, Шотемир ва бошқалар бор эди.).
Миллий давлатлардаги барча хатти-ҳаракатлар Москва изни билан бўлиши бир нави, интернационализм ниқоби остида шўролаштириш, миллатсизлаштириш, руслаштириш ва умуман, Туркистонда мустамлакачилик илдизини чуқурлаштириш ҳаддан ташқари авж олди. Миллатсизлаштириш (ўз миллий туйғусидан бегоналаштириш)дан мақсад социалистик миллатларнинг бири иккинчиси билан яқинлашиши натижасида уларнинг тили русча бўлган бир «совет (шўро) миллати» ҳолида аралашиб кетишидир. Шўро иттифоқи КП XXII конгресси томонидан тасдиқланган бош йўриқ лойиҳасининг асосий мақсади ҳам мазкур «шўро миллатларининг» овозини ўчириш эди(Миллатларнинг унини ўчириш юзасидан қаранг: A.Awtarchanov, Das Kommunistische Program zur Entnational isierung der Nationalitaten der UdSSR, Munchen, 1964; A. Завқий, СССРда миллат масаласи, МТ, 1967,122-сон, 11 - 23 бет: Ҳайит, Совет бирлигида «ижтимоий миллатлар ва уларни битириш масаласи», МТ, 1965,106-сон, 12 - 17 бет. «Хрушчев доирасининг миллий сиёсати ҳақида қаранг: Boris Levitzckiy, Politika Narodowscova SSSR w dobie chrusrcowa, 1966, 302-бет.). Бу борадаги шўро раҳбариятининг мўлжали миссионер Ильминскийнинг режасидан деярли фарқ қилмасди. Ильминскийнинг ҳаракат режаси қисқача қуйидагича изоҳланади:
Турк тилларга рус алифбосини тиқиштириш орқали она тилини эмас рус тилини чуқур ўрганиш. Шўроларнинг коммунистик мафкураси миллатларнинг мавжудлигини писанд қилмайди, унга фақат бир ўткинчи босқич сифатида қарашини Шарқ меҳнаткаш коммунистлари университетининг собиқ ректори Г. И. Бройдонинг қуйидаги фикрлари исботлайди: «Жамият оқибатда пролетариат ғалабаси туфайли бора-бора миллий шуурдан қутула боради. Аста-секин миллий шуур деювчи мафкурачилар ҳам йўқола боради. Уларнинг қараши ҳам фақат музейларда ҳимоя қилинади. Ўша пайтларда булардан миллатлар асосида бўлиниш даври ва шу даврдаги ҳаётни, коммунизм болалари билан бошқа инсонлар орасида қандай қонли урушлар бўлганлигини ўрганиш учун фойдаланади... Коммунистик жамият тараққиёти инсонлар миллий тараққиётни ва миллий муносабатларни унутиб юборадилар. Шу зайлда миллат ўлажакдир»(Национальнмй вопрос, Москва, 1925,10 - 11 б.). Миллий туйғуларни йўқ қилишнинг энг кучли охирги унсури сифатида «мамлакат ичида кўчириш» сиёсати иш бер-ди. Туркистонда шўро жумҳуриятлари ташкил қилинган вақтда Ўзбекистонга 150 308, Туркманистонга 47 000, Қирғизистонга 135 784 ва Қозоғистонга 1 627 560 рус ва украин келиб ўрнашишга улгурган эди(Бройдо, «Национальншй», 97,104,106-бетлар.). 19 5 9 йилгача бу бегона унсурларнинг миқдори анча кўпайди. 1959 йили Ўзбекистонда 1 091 000, Қирғизистонда 624 000, Туркманистонда 267 000, Тожикистонда 228 000, Қозоғистонда 6 225 000 рус ва украин яшарди(Мироненко, Совет Туркистони. Демографик ўсиш, «Тўплам», 1969, 43-45-6.; Байрамов, «Национальнмй вопрос»нинг 273-бетига биноан Ўзбекистон ССРнинг 1920 йилги аҳоли нуфусининг 74,21% ўзбеклар эди. Бу рақам 1962 йили 62,2% га тушди. 99-бет: 1926 йили Шўро иттифоқида 3 956 000 қозоқ бор эди. 1939 йили эса 3 890 700 (1926 йилга нисбатан 55 300 кишига озайган), 1959 йилда 3 581 000 (энди 1939 йилга нисбатан 309 700 кишига озайган] қозоқяшар эди. Қозоғистон ССРда 1959 йилда 2 755 000 қозоқ яшарди. Қиёсланг: 97-бетга кўра, Қозоғистон АССР тузилгач, (Туркистон АССРдан ажралган қозоқлар билан бирга) 4 068 920 қозоқяшарди.). Бу вақтга келиб Қозоғистон ва Қирғизистон шўро жумҳуриятлари туб аҳолисининг ўз еридаги нисбати бошқача бўлиб қолди. 1959 йилда қозоқлар ўз миллий давлати аҳоли нуфузининг фақат 29% ни ташкил қилса, қирғизлар ҳам 40 % ни ташкил этдилар. 1970 йил аҳоли рўйхатига кўра Туркистонда 9 939 000 рус ва бошқа славян қавмлари яшар эдилар. Бу ҳам Русия кела-жакда бутун Туркистонни ўзининг бир вилоятига ай-лантириш йўлидаги катта қадамидир. Бу мақсадда собиқ Туркистонга кўплаб русларни жойлаштириш учун турли баҳона ва сабаблар ўйлаб топилди. Туркистоннинг туб аҳолисини Русия ичкарисига алдаб кўчириш ва Русиядан турли имтиёзлар билан Туркистонга тайёр «мутахассислар»ни келтириш, йирик шаҳарларнинг паспорти қайд қилувчи органларида асосан русларни ишлатиш каби чексиз найранглар билан Туркистонни учинчи марта босиб олиш авжига чиқди. Туркистонда сўзда «мустақил» деб юритиладиган «миллий давлатларда» Туркистон миллий манфаатлари билан ҳисоблашиш у ёқда турсин, бир миллатни йўқ қилиш учун ҳаракат кучайди, иккинчи томондан, шўро раҳбариятининг Туркистондаги миллатлар оғзини юмиш сиёсатига қарама-қарши ўз миллий мавжудлигини сақлаб қолиш учун курашаётган фидойи кучлар ҳам бор. 1968 йили Туркистондаги 5 шўро жумхуриятининг аҳолиси 31 538 ОООга етди. Бу ҳисобда кўчириб келтирилган руслар ва амалдор руслар ҳам бор. Шулардан 3,3 миллиони 1959 - 1967 йиллар орасида Шўро иттифоқининг Оврўпо қисмидан Туркистонга жойлаштирилган муҳожирлардир(Мироненко, Совет Туркистони, 37 б.). Туркистонликлар ислом дини анъаналари руҳини йўқотмаганликлари учун шўроларнинг аҳоли ўсишини назорат қилиш сиёсатига риоя қилмай, аҳоли нуфузини тез кўпайишига эришдилар. Шубҳасиз, Туркистонда ҳам ўсиш сезилди. Аммо шўроларнинг сиёсати миллий эҳтиёжларни қондиришга эмас, балки ўз тутумига содиқ инсонларни тарбиялаш ва ёшларни маданий, тарихий меросдан ажратишга қаратилган.
Тамал тоши 1926 йилги Боку конгрессида(Тўлиқ маълумот учун қаранг: Hernel. Der l.Turkologische. Kongress, 1 - 76 б.) қўйилган «Турк қавмларни тил нуқтаи назаридан бир-биридан ажратиш ва ҳар бир туркий гуруҳучун алоҳида алифбо яратиш»(Шўроларнинг алифбосига - янгидан киритилган, ўзгартирилган лотин алифбосига туркистонликларнинг қаршилиги яққол кўзга ташланиб турарди. РКП (б) МКнинг Ўрта Осиё бюроси раиси Зеленский 8 июль 1928 йилда шундай деди: «Кўпчилик алифбонинг лотинлаштирилишини мустамлака сиёсатининг янги бир кўриниши деб тушунмоқда».
Турк қавмлари янги алифбоси комиссиясининг бошлиғи Н. Тўрақулов шундай ёзади: «Шўро иттифоқидаги туркий қавмлар-нинг иқтисодий ва маданий боғланишлари бунга лойиқ ёзув тизимини талаб қиларди ва талаб қилмоқдаки, ёлғиз бир турк тилга таянишдан кўра унинг лаҳжаларига асосланган ҳолда алоқани сақлаб қолиш имконини берсин». Туракулов, Новме задачи, НВ. 1928, 20 -21-сон, 15 - 16-бетлар. Турк қавмларнинг янги алифбоси қўмитасининг умумий ҳайъати 1927 йил июлда Бокуда барча турк лаҳжалар учун бир бўлиши ҳақида қарор қабул қилди. Ҳозирги шўро туркшунослари турк қавмлар алифбосидаги қарама-қаршиликларни илмий тугатиш ва ягона алифбо ҳолига келтиришга уринмоқдалар. Тўлиқ маълумот учун қаранг: Н. А. Баскаков, 0 временном состоянии и дальнейшем совершенствование алфавита для тюркских язмков народов СССР, «Вопрось! язмкознания», 1967, 5-сон, 33 - 46-бет.) ва ниҳоят, турки қавмларга рус алифбосини зўрлаб қабул қилдириш (қизиғи шундаки, бу тадбир Русиядаги турк қавмларга ва қисман фин-угор ва тунгус халқларига жорий қилинган) ҳамда турк сўзлари ёки минг йиллардан бери қўлланилиб келаётган араб, форс сўзлари ўрнига рус сўзларини мажбурлаб киритиш шўролар маданий сиёсатининг асосидир(Ҳозирги Туркистондаги шўро маданий сиёсати хусусиятлари ҳақида қаранг: А. Завқий, «Туркистоннинг маданий хдёти ва Совет - Русия мустамлакачилиги», МТ, 1962, 92-сон, 18 - 23 б.; 94-сон, 21 -27 б„ 95-сон, 1964; 100 - 105-сон, 1965,106-сон, 17 - 25 б. ва 107-сон 8 - 15 б.).
Шўро жумхуриятларининг, жумладан, Туркистоннинг иқтисодий ривожланиши мавзуси алоҳида чуқур илмий изланишни талаб қилади. Туркистон ерларида олиб борилган иқтисодий муносабатлар миллий эҳтиёжга хизмат қилмади. Туркистонга шўро Русиясининг иқтисодиётига хизмат қилувчи бир манба сифатида қараб келинди(Пахта мисолида Туркистонда шўро иқтисодий тараққиёти йўналишини кўриш мумкин. Бурнашев, Халқ хўжалиги ва иқтисодий сиёсат масалалари, Самарқанд - Тошкент, 1929, 104-6. Кўпдан бери Русиянинг тўқимачилик саноати Туркистондан келтирилган пахта билан яшайди. Ҳозир ҳам Шўро иттифоқининг тўқимачилик саноати Ўрта Осиё ва хусусан, Ўзбекистондан келтирилган пахта ҳисобига ўз оёғида турибди. Бу ҳолат Русияни кенг кўламда Ўрта Осиёга боғламоқда ва бирини иккинчисига қарам қилиб қўймоқда. Эски Русия ва Шўро иттифоқининг иқтисодиётига бир назар ташласак, уни Туркистонсиз ва Ўзбекистонсиз яшай олмаганини ва яшай олмаслигини кўрамиз» (Бу иқтисодий сиёсат ҳозирги пайтда: «тарихан шундай шаклланган», «ўйламай қилинган», дейилмоқда ва Ўзбекистонни Русия билан боғланиб, унга қарам бўлиб қолиши, гўё энди маълум бўлгандай қилиб кўрсатилмоқда. Ўзбекистонни оёқ-қўлини боғлаб, Русия олдига ташлаш сиёсати юз йиллаб ўйлаб қилинган сиёсатига ва ҳозирги «иттифоқпарастлар» ва «ҳамдўст-ликчилар»ларнинг оқоваси эканлиги яққол кўриниб турибди. Бу аввал икки томонлама қарамлик бўлиб кўринган иқтисодий муносабатнинг ҳозирги кунда бир томонигина қолди, назаримда, яъни Ўзбекистон ўз пахтаси билан тўлиқ Русияга тобе бўлиб қолди. Русия вазиятни белгилайди, ҳолатимизни аниқлаб беради. Менимча, қачондир, қандай оғир иқтисодий оқибатга олиб келмасин, бу қарамлик арқонини узиш керак - таржимон). И. Ходоров, Национальнме размежевание, НВ, 1925, 8-9-сон, 81-6.: «Миллатларни айириш Москва билан иқтисодий алоқаларни сусайтиришни англатмайди. Сув, пахта, дон, мол айирбошлаш, ипак, банклар, транспорт ва мева Шўро иттифоқи манфаатларига хизмат қилади. Шўро иқтисодий сиёсати мақсади ва усуллари ҳақида кенгроқ билиш учун қаранг: Hayit, Die wirtschafsproblema, 1968.).
Шўро жумхуриятларининг қонун чиқариш ва юритиш хуқуқи ҳам Русия қонунларига тобе ҳолдадир. Москвада қабул қилинган қонун Шўро иттифоқининг барча жумхуриятлари учун мажбурийдир. Шўро жумхуриятларида бирор кишининг Москвадан келган қонун ва кўрсатмаларни муҳокама қилиш ёки рад этиш хукуқи йўқ. Шўро раҳбарлари «Шўро иттифоқи қонунлари» ҳамма ерда қўлланилишини талаб қилади. Зеро, Ленин айтганки, «Калуга ва Қозоннинг қонунлари бўлмайди, балки қонунлар ҳар бир ўлка ва жумхуриятлар учун муштарак бўлиши лозим(Гафуров. Некоторше вопросм, 80-6.). Жумҳуриятлар Шўро иттифоқида ҳатто бир мустақил ташкилот хуқуқига ҳам эга эмас. Шўро иттифоқи ўқйўриғи бўйича ҳам Шўро иттифоқидаги жумхуриятларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари (ташқи ишлар, мудофаа, молия, ташқи савдо, адлия, иқтисод ва маданият сиёсат) СССР ҳукумати ихтиёрига топширилган. Шўро иттифоқи ўқйўриғининг 14-моддасига биноан шўро жумҳуриятларининг «миллий» нозирликлари (маҳаллий - коммунал ва маҳаллий саноат каби нозирликлар бундан мустасно) иттифоқ нозирлигининг шуъбаси хуқуқига эга. 1956 йилгача шўро жумҳуриятларининг маданият нозирликлари қисман мустақилликка эга бўлган бўлса, энди бу ҳолатга ҳам чек қўйилди. Шўро жумхуриятларининг маданият ва таълим-тарбия нозирликлари марказий ҳукуматнинг шу номдаги нозирликларига тўғридан-тўғри бўйсунадиган бўлди. Демак, мазкур жумҳуриятлар ўз маданий хуқуқларидан ҳам воз кечишига тўғри келди. Шўроларнинг «шаклан миллий, мазмунан социалистик» шиори мустақил маданий сиёсат олиб боришга ҳеч қандай имкон бермайди. Марказий хукумат ўзининг жуда кўп қарорлари билан миллий жумҳуриятларни бир маъму-рий бирлик даражасига келтириб қўйди. Шунинг учун ҳам шўро жумҳуриятлари «иттифоқдан ихтиёрий чиқиб кетиш» хуқуқидан фойдаланиш имконига эга эмас. Чунки уни қандай амалга ошириш кераклигини миллий жумхуриятнинг ўзи эмас, балки Шўро иттифоқи хуку-мати белгилайди. Бундан ташқари, шўро хукумати Ленин тезисларига асосланиб иш кўрган муддат давомида «миллий жумхуриятлар» халқнинг ялпи овоз бериши йўли билан иттифоқдан ажралиб кетиши мумкин эмас.
Ленин: «Ажралиб чиқиш - режаларимиздан қатъиян ўрин олмаган. Бунга жиддий киришилмайди. Умуман, биз ажралиб чиқишга қаршимиз(Ленин куллиёти (русча), С. 48, 235-бетда; Байрамов, Национальнмй вопрос, 263-бетда. Ленин яна шундай дейди: «Миллатларнинг ўз хуқуқини ўзи белгилашидан уларнинг ажралиб, ўз давлатларини тузиши англашилади». 1955, 70-6. 863 Ленинга кўра, Русия 1876 йилда 17 млн ва 1917 йилда 17,4 млн км2 мустамлака ерига эга эди. Қиёсланг: Ленин о Средней Азии, 217-6.), - деб ёзган эди. Бу билан Шўро иттифоқи чор мустамлакачи давлатининг меросхўри сифатида тарих майдонигачиқди. 1917 йили Ленин Русияни «мустамлакачи императорлик» деб таърифлаган эди(Раджабов. Роль... 207-6.). Бу императорликда миллий муаммолар жуда муҳим роль ўйнар эди. Болшевиклар ҳоки-мият орзусида юрган пайтда миллий кучларни ўзига қаратишга интилди. Шунинг учун 1903 йилдан бери миллий масала энг муҳим муаммо саналиб келинди. Болшевиклар ўша даврларда бу хусусда тўлиқ ўз тақдирини ўзи белгилаш билан бирга мустақил давлат бўлиб, Русиядан ажраш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берганди. Аммо Русия императорлиги «Шўро иттифоқи» қиёфасида қайта тузилди. Кейин миллатларнинг хуқуқлари ҳақида турли хил қонунлар яратилди. Миллатлар ўз тақдирини ўзи белгилаши хуқуқи бўйича Шўро иттифоқи олиб борган сиёсатга назар ташласак, шўро тутуми асос моҳиятига кўра Русия мустамлакачи императорлиги анъанасини ниқобланган ҳолда давом эттирмоқда, деган хулосадан бошқа фикрга келиш мумкин эмас. Кавказ қавмлари ва турк қавмлари, Волгафин ҳамда мўғул қабилалари «мустамлака миллатлари» ҳисобидадир. Туркистондаги «миллий» шўро жумхури-ятлари мадҳия (гимн)лари: Буюк Рус жумхуриятларни абадий бузилмас иттифоқ қилиб бирлаштирди»(Раджабов. Роль... 207-6.), деб куйлашга мажбур бўлишлари, қизиқ. Мустамлакачилик сиёсатида «миллий жумхурият» тузуми бир восита - қурол сифатида намоён бўлди. Бу ўринда «мустақиллик», «хукмронлик» ва «жумҳуриятлар ўз тақдирини ўзи белгилаши» каби иборалар шўро ҳокимиятининг мустамлакачилик сиёсати ниқоби, холос. Шўролар олиб борган сиёсат айнан шундай ҳолатда эканлиги ҳеч ким томонидан на расман ва на илмий инкор қилинган эмас. Шунга қарамай, шўро назариётчилари вакили: «Миллий шўро давлатчилиги, шўролар шаклида ўз ҳолича яшаётган миллатлар меҳнаткашларининг сиёсий ҳокимиятини рўёбга чиқариш шаклидир»,(Радвогин, 0 понятии Советской национальной государственности. «Советское государство и право», 1966, 7-сон.) - деб ёзмоқда. Яна бошқа бирови шундай ёзибди: «Миллий шўро давлатчилиги шўролар асосида тузилган ўзаро боғлиқ миллатлар меҳнаткашларининг сиёсий хукмронлиги тизимидир. Бу тизим шўро миллатларининг умумий ишларини амалга ошириш билан бирга, миллатларнинг иқтисодий ва маданий ўсиши ҳамда улар орасида коммунистик муносабатларни ўрнатиш каби ўзига хос вазифаларни бажаради»(Киселев, К вопросу, 6-6.). Миллий масала бўйича шўроларнинг етакчи назариётчиси И. П. Цамерян ифодасига кўра: «Шўро миллий давлатчилиги коммунизмни бунёд қилиш ва миллатларнинг ҳар томонлама тараққиёти ва бир-бирига яқинлашуви учун иқтисодий, сиёсий ва маданий вазифаларни амалга ошириш, меҳнаткашларни байналмилал рухда тарбиялаш ва миллатчилик сарқитларини мутлақо йўқотиш учун муҳим бир қуролдир»(Цамерян, Развитие, 52-6.). Иккинчи томондан, шўро назариётчилари фикрига кўра, давлат фаолиятида миллий сабабларни на муболаға қилиб бўлади, на алоҳида идеализация қилиб бўлади(Киселев, К вопросу, 8-6.). Ҳозирги вақтда «миллий» шўро жумхуриятлари обрўси билан ҳеч ким ҳисоблашмайди. Фақат шўро назариётчилари ҳамон «коммунистикжамиятда миллатларнинг фарқлари йўқ бўлиб кетади»(Хоназаров, Сближения нации, 231-6. Бундан ташқари, шўро матбуоти шуни баён қилди: «Ўзбекистон мисолида социалистик миллатларнинг иқтисодий, маданий ва тил соҳаларида бир-бирларига яқинлашиши қонуний бир жараёнлиги кўринади. Барча миллатларнинг маданий ва тил, ҳаёт тарзи улар орасидаги аралашувни очиқ-ойдин кўрсатмоқда. Бу ҳолат миллатлар орасидаги фарқли хусусиятлар қадам-бақадам камайиб бораётганлигини намойиш қилмоқда. Социалистик миллатларнинг хусусиятлари бир бутун Совет ва коммунистик хусусиятларга бирлашади. Коммунизмда миллий фарқлар бўлмайди. Коммунизм зафари натижасида ҳамма миллат битта миллатга айланади». Қиёсланг: «Қизил Ўзбекистон», 1961 йил, 12-сон, 25 май.) деб такрорлашдан ҳеч қачон чарчамайдилар. Бундан ташқари, шўролар қуйидаги қарашни ҳам қаттиқтуриб ҳимоя қиладилар: «Миллатларнинг ўзаро аралашиб, чатишиб кетиши миллий мухтор давлатларни, ҳатто иттифоқдош жумхуриятларни миллатсизлаштиради, шу жараёнда шўро жамияти ҳам миллатларнинг ягона бир давлат - ҳуқуқ аралашмасининг - яқин келажакнинг масаласи бўлган бир нуқтага томон олиб боради»(«Советское государство и право», 1961,12-сон, 23-6.). Ҳозирги замонда миллатларнинг ўзаро яқинлашуви ташвиқ қилинмоқда, чунки бу нозик масаланинг ўртадан тезроқ кўтарилишини кутишмоқда. Шунинг учун ҳам шўроларнинг сиёсий адабиётларида «миллатлар яқинлашувининг тарғиб қилиниши ва миллатчилик қолдиқларига қарши кураш бутун коммунистик партиянинг ва барча шўро афкор оммасининг вазифаси эканлигини» кўрамиз(Джангильдин, Коммунизм, 201-6.).
Амалдаги шўро назариялари ва ҳақиқий ҳаёт Туркистондаги шўро жумҳуриятлари (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон) миллий давлатлар эмаслигини ва ҳолатни асраб қолиш учун атайлаб ғайримиллий сиёсат олиб борилганлиги исбот талаб қилмаса керак. Замонавий шўро тутуми «миллатларни» шошилинч йўқ қилиш йўли билан туркистонликларнинг миллий ҳаракатининг олдини олмоқчи бўлади. Шу билан бирга миллий шуур ва ғайримустамлака туйғулари ўса бошлаган Шарқ миллатларига қарши зимдан ҳаракатда ташқи сиёсатнинг ҳам муҳим аҳамияти бор. Туркистоннинг аччиқтажрибаси шуни очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, Туркистондаги миллий шўро жумҳуриятлари шўро-рус империализмининг туб аҳолига нисбатан қўллаб келган ниқобланган қурол - воситадир. Бунинг заминида узоқни кўзлаган мақсад - руслаштириш, ёш авлодни коммунистик рухда вояга етказиб, бошқа славян халқлари билан бирга мамлакатни руслар томонидан мустамлака қилишни - ўзлаштиришни охирига етказиш, яъни ерлик халқлар - турклар ва мусулмонларни бартараф қилиш, онгини ўзгартириб юбориш, рус анъ-аналарини сингдириш. Мана шу вазифани бажаришда мазкур «миллий давлатлар» шўро-рус тутуми мақсадини амалга оширувчи ажойиб восита - қуролдир. Шунинг учун ҳам Туркистон аҳолисининг 70 % ташкил қилувчи туркистонликлар (қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, туркманлар, ўзбеклар)нинг шўро сиёсатига қаршиликлари доимо тадрижий кучайиб борди. Яъни шўроларнинг Туркистонда «миллатларни аралаштириб юбориш» сиёсати тобора авж олиб боришига (Туркистонга 1926 йилдан бошлаб онгли равишда турли миллатларни ҳар хил баҳоналар билан тиқиштириб жойлаштириш, масалан, руслар, украинлар, белоруслар, поляклар, латвияликлар, эстонлар, литваликлар, кавказликлар, корейслар, олмонлар кабилар ҳамда буни интернационаллаштириш деб оғизни кўпиртириб мақтаб, энг «маданий» йўл билан миллатни йўқ қилиш воситаси эканлигини хаспўшлашга) қарамасдан Туркистонликлар ўз миллий хусусиятларини сақлаб қолишга эришдилар.
Қадимдан дунё афкор оммасига аниқ ва равшан маълумки, Русия ва Хитой ўз манфаатлари йўлида таъсир доирасини Туркистон ҳисобига кенгайтиришга уриниб келган. Руслар Хитойни Шарқий Туркистондан қувиб чиқариш, хитойлар русларни Ғарбий Туркистондан сиқиб чиқариш орзусидадир. Туркистоннинг ягона ҳокими бўлмоқчи бўлган коммунизм мана шу икки баҳайбат, шафқатсиз, қўпол куч шаклида намоён бўлди. Туркистон бу икки қора дев орасида ҳар иккаласидан ҳам заиф бўлишига қарамай, ўзлигини, мавжудлигини ҳимоя қилиш учун доимо оёққа туриб келди ва курашишдан тўхтамади.
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан