Чўқан Валихонов XIX асрдаги энг йирик олимлардан бири саналади. У ўзидан сўнггй авлодларга Урта Осиё ва Марказий Осиёнинг тарихи, жўғрофияси ва иқтисодиётига оид жуда катта илмий мерос қолдирдики, ўша минтақадаги кўпгина ноҳияларга унинг ўзи ўта қийинчиликлар билан саёҳат ҳам қилган эди.
Чўқан Валпхонов Ўрта Осиёнинг сиёсий тарихи, Қўқон хонлигининг давлат тузилнши, унинг бошқа мамлакатлар билан сиёсий, савдо ва маданий алоқалари, Ўрта Оспёда яшаётган халқлар ва элатларнинг ҳаёти ва урф-одатларини ўрганишга сезиларли ҳисса қўшди. Бу борада уиинг қуйидаги асарларидан бой ва қимматбаҳо маълумотлар топиш мумкин: «Қирғизлар ҳақидаги мақолалар», «Иссиқкўлга қилинган саёҳат кундали-ги», «Олтишаҳарнинг ёки Хитойнинг Нан Лу (Кичик Бухоро) вилоятига кирувчи олти шарқий шаҳарнинг умумий аҳволи ҳа-қида», «Жунғория очерклари», «Кошғарга қилинган саёҳат», «Қўқон хонлиги тўғрисида» ва бошқалар.
Чўқан Валихонов қирғиз халқининг тарихини кенг миқёсда ўрганишга катта аҳамият бсрган. Қирғиз эли ерларини у ўзига хос синчковлик ва диққат-эътибор билан текширади, қирғизлар-нинг уруғ-қабила таркибини, ҳаёти ва урф-одатларини, тарихи-ни, Ўрта ва Марказий Осиё халқлари ижтимоий-сиёснй тари-хида қирғизларнинг тутган ўрнини қунт билан ўрганади. Олим-нинг қиргизларнинг автохтон, яъни асл, туб жой халқдан келиб чиққанлиги тўғрисидаги хулосаси айниқса катта аҳамият касб этади. Бундай муҳим хулосага у қирғизларнинг ўз характсри жиҳатидан жуда қадим замонларга бориб тақаладиган кўпгина афсоналарини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш асосида келади. XVI—XIX асрларда яратилган форсийзабон ва туркийзабон қўлёзма асарларни ўргапиш асносида биз ҳам қирғизларнинг Андижон ва Ўш атрофларидаги тоғларда XV асрдаёқ истиқомат қилганликлари ҳақидаги маълумотларимиз билан Чўқан Вали-хоновнинг юқорида келтирилган хулосасини тасдиқлаймиз. Аммо бу масалани тўлиқ ўргандик, деб айтишга ҳали эрта. Бу масала ҳам қўлёзма ва бошқа манбаларга асосланиб ҳар томонлама чуқур тадқиқ этишни талаб қилади. Аммо бир нарсани аниқ айта оламизки, бу фикрга биринчи бўлиб Чўқан Валихонов келган. Шунинг учун биз ҳам уни «қирғиз тарихшунослигининг асосчиси» деб тўлиқ айта оламиз.
Ч. Валихонов асарларида Ўрта Осиё, Русия ва Шарқий Туркистон ўртасидаги савдо-сотиқ, сиёсий ва маданнй алоқалар тўғрисида ҳам муҳим маълумотлар топиш мумкин.
Ч. Валихонов Шарқий Туркистон билан Ўрта Осиё хонлик-лари (асосаи Қўқон хонлиги) ўртасидаги савдо алоқалари масаласига тўхталар экан, бу борада фавқулодда муҳим, қизиқ ва қимматбаҳо маълумотлар келтиради. Бундай маълумотлар ҳам Шарқий Туркистондаги ҳунарманд ва савдогарларнинг табақалари ҳамда мазкур мамлакатдаги шаҳарларда фаолият кўрсатган ўрта осиёлик савдогарларга тааллуқлидир. Ч. Валихоновнинг маълумотларига кўра, умумий сони ва аҳамияти жиҳатдан биринчи ўринда қўқонликлар, кейин бухороликлар, сўнгра бадахшонликлар, кашмирликлар ва балхликлар турганлар, Охирги уч халқ асосан Ёрканд ва Хўтанда истиқомат қилганлар. Бундан ташқари, мазкур шаҳарларда кўплаб афғонлар (кобулликлар ва лўғарликлар), бухоро яҳудийлари, ҳиндлар, форслар, ширвонлнклар ва татарлар истиқомат қилганлар, Бадахшонлик, кашмирлик ва балхликлардан ташқари, барча хорижийлар ўз оқсоқолларига эга бўлиб, хитойлар уларни «андцзнджан» («андижонликлар») номи билан атаганлар. Уларнинг ҳаммалари Қўқон хонлиги ва Хитой ҳукумати ўртасида 1831 йили тузилган шартномага асосан Кошғарда истиқомат қилувчи, резидент ва консул ҳуқуқига эга бўлган қўқонлик оқсоқолга бўйсунганлар.
Шарқий Туркистонда турувчи чет элликлар сони тўғрисида Чўқан Валихонов келтирган маълумотлар ҳам диққатга сазовордир: «Муҳожирларнинг аксарияти Қошғарда истиқомат қи-ладилар... фақат аидижонликларнинг ўзи тахминан олти мингга боради. Чет элликлар кўп истиқомат қилиб турган шаҳар — бу Кошғардан кейин Хўтан, сўнгра Ёрканд ҳисобланади. Оқсу ва Учтурфонда эса чет элликлар анча кам. Кошғардаги чет элликлар маҳаллий халқнинг тўртдан бир қисмини ташкил этиб, 145 минг жонга боради».
Олимнинг Урта Осиё ва Кошғар ўртасидаги савдо муносабатлари, аниқроғи савдога қўйилган асосий товарлар ҳақидаги маълумотлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотларга кўра, Ўрта Осиёдан Шарқий Туркистонга олиб бориб сотиладиган товарларнинг асосий қисмини доройи, парча, индиго, ипак газламалар, тери, қўй ва қорамол, афюн, тамаки ва Ўрта Осиё-да ишланган бошқа ҳунармандчилик буюмлари ташкил этган. Шарқий Туркистондан Ўрта Осиёга эса чой, пахта, ипак, бўз, гилам, биллур идишлар ва кумуш келтириб сотилган. Шуни ҳам айтиб ўтмоқ лозимки, ўрта осиёлик савдогарлар Шарқий Туркистон бозорларида Ғарбий Овруподан келган товарлар би-лан ҳам савдо қилганлар, Швейцарияда, Францияда ва Англияда ишлаб чиқарилган ёрқин қизил ва қиз.ил рангдаги читлар, инглиз ва амсрика картон-қоғозлари, қизил тусдаги инглиз кашмири, оқ муслин (ҳарир ва юпқа газлама) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ўрта Осиёлик, айниқса қўқонлик савдогарлар ўрис товарларининг Шарқий Туркистонда сотилишида ҳам ўртада воситачи бўлиб туриб фаолият кўрсатар эдилар. «Рус товарлари,— деб ёзади Чўқан Валихонов,— Кошғарга Қўқон ва Ғулжа орқали келтирилади». Кошғарга қуйидаги рус товарлари: мовут, турли-туман матолар, салла учун пшлатиладиган ҳарир мато, ипак газламалар, парчалар; Ригада ишланган духобалар; ойналар, қалампирмунчоқ, қалампир, новшадил, симоб, қизил тусдаги бўёқ, турли-туман металлар (темир, мис, қалайи) ва металл буюмлар (самовар, чойнак, ликобча, тоғоралар, қозонлар, пат-нислар, қулф-калитлар) ва бошқалар олиб борилган, «Қошгарда сотиладиган барча товарлардан олинадиган бож қўқонликлар қўлига тушади,— деб хулоса қилади Чўқан Валихонов.
Ўрта Осиё, Русия, Ўрта Шарқ мамлакатларининг Хитой билан бўлган савдо муносабатларида айни ўшандай ролни Шарқий Туркистон савдогарлари ўйнар эди. Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарувчиси Граф Нессельроденинг 1826 йил 5 декабрда ёзилган ва Ч. Валихонов томонидан келтирилган рапортида юқоридаги маълумотлар ҳақида сўз бсради.
Олим ўз асарида Ўрта Осиенинг Шарқий Туркистон билан бўлган ўзаро сиёсий муносабатларига ҳам катта ўрии беради. Қелтирилган маълумотлардан Шарқий Туркистонга нисбатан юргизилган ҳам Қўқон хонлигининг, ҳам Чинлар Хитойининг сиёсатлари яққол кўзга ташланади. Олимнинг асарларида бу ҳақда жумладан шундай сатрларни ўқиймиз: «...Қўқонга катта имтиёзлар берган Бўғдихон ҳукумати улардан, яъни қўқонлик-лардан хўжалар устидан назорат қилиб, уларнинг ғазавот қилишига йўл қўймасликларини талаб қиларди».
Ҳар иккала тарафнинг манфаатларини кўзлаган ўшандай битимга 1831 йилда келишилди. Битимга биноан, Қўқон ҳукумати Чин ҳукуматининг босқинчилик ҳаракатларини ҳад ул-ақал Шарқий Туркистон ҳудудида чегаралаб туришга уринса Чин Хитойи эса Марказий Осиёда энг муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган мазкур минтақани ўз қўлида ушлаб туришга жон-жаҳди билан уринар эди.
Ч. Валихонов асарларида Бухоро ва Қўқоп хонликларининг Русия билан бўлган сиёсий ва савдо алоқалари ҳақида ҳам му-ҳим маълумотлар келтирилган. Биз бу ҳақда олимнинг қуйида-ги мақолаларидан зарур маълумотлар топамиз: «Сарой мушовири Рафаиловни кузатиб борган татарлар Абдурашитов ва Сайфуллинларнинг Тибатдан қайтшпи ҳақидаги иш» (гап бу ерда бухоролик тожир Загур (Зуҳур) Зарипов ва Мусохонларнинг Петербургдаги фаолияти, Семипалатинскда тошкентлик тожир Мансур Мамасаидов бошчилигида аввал Кошғарга ва ундан нари Тибатга борадиган карвонни ҳозирлаш ҳақида боради), «Қўқонликлариинг Хитой билан 1830 йилги Кошғардаги жанги тўгрисида маълумотлар» (бу ерда 1830 йилда кузда Қўқон хони Муҳаммад Алихон тарафидан Русияга элчилар юборилиши ҳақида гап боради), «Қўқон сафароти ҳақида» (Қўқон элчиларининг Акмолинск ва Петропавловскга келиши ҳақида сўз юритилади), «Кошғарга қилинган сафар ҳақида» (Андижонликларнинг Семипалатинскдаги савдо фаолияти ҳақида маълумот берилади) ва бошқалар.
Ч. Валихонов ўз асарларида Қўқон хонлигинниг ички аҳволига махсус тўхталиб ўтмаган. Аммо унинг бу ҳақда берган кам, лекин ўта қимматли маълумотлари ҳам муҳимдир. Масалан, олим Шералихон (1842—1862), Худоёрхоннинг бнринчи ҳукм-ронлиги (1845—1858), Маллахон (1858—1862) ҳукмронлик қилган даврларда Қўқон хонлигинпнг сиёсий аҳволи ҳақида, айниқса ўзаро феодал урушлар хамда хонлар ва хонликка даъвогарлар ўртасидаги тортишувлар ҳақида қисқа, лекин аниқ маълумотлар беради. У Қўқон хонлигининг маъмурий тузилиши, 1856 йилдан кейин Бухоро ва Қўқон хонликлари ўртасидаги муносабатлар тўғрисида ҳам маълумот келтирган. Ч. Валихонов яна қирғизларнинг оғир аҳволи ҳақида, Муҳаммад Алихон (1822— 1842) ҳукмронлиги, айниқса унинг ҳукмронлигининг дастлабки даврида Қўқон хонлиги томонидан қирғиз ерларининг босиб олиниши тўғрисида ҳам батафсил ёзади. Норин дарёсининг юкори оқимида қўқонлик мингбоши Ҳаққули томонидан бунёд этилган Куртка қалъаси атрофидаги аҳвол мисолида Ч. Валихонов Қўқон феодалларининг қирғизлар устидан юргизган махсус сиёсати ёнбосиш билан олиб борилганлигини аниқ кўрсатиб беради. Қўқонлик мазкур миигбоши ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун қирғизлар орасидаги нуфузли ва бадавлат оилалардан омонат олиш, баъзи уруғ ва қавм бошлиқларига совға-саломлар бериш, хуллас уларни ўзига қаратиб олиш, уруғлар ва қавмлар ўртасида низолар чиқариш йўли билан улар устидан хукмронлик қидганлигини аниқ ёзади. Олимнинг Қўқон хонлиғи билан қизиқишини унинг «Қўқон хукмронларининг силсиласи» ва бошқа баъзи асарларида кслтирилган Кошғардан то Ўш, Қўқон ва Тошкентга борадиган йўлларни кўрсатувчи кўплаб йўл кўрсаткичлардан ҳам билиш мумкин.
Чўқан Валихонов асарларида эгнографик маълумотлар, айниқса Ўрта ва Марказий Осиё халқларининг туриш-турмуши тўғрисида жуда кўп мухим маълумотлар учратиш мумкин. Олимни нафақат бирон халқнинг этник таркиби, балки унинг маълум ҳудудда ўринлашиши масалалари ҳам қизиқтирган. У, масалан, ўзбек қабилалари ва уруғларининг таркиби ва ўринлашиши ҳақида муҳим маълумотлар келтирар экан, бундай деб ёзади: «Туркистонлик ўзбеклар, уларнинг этник таркибидан ҳам билиниб турганидек, қабилалар иттифоқидан ташкил топган. Бироқ, қозоқларга қараганда уларнинг қабила иттифоқи бирмунча катта. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Бухоро ўзбеклари қуйидаги қабилалардан ташкил толган: Қаршида қўнғиротлар, Бухорода манғитлар, Ерқўрғонда хитой (қипчоқ) лар, Толиқон да қипчоқлар, Зиёуддинда найманлар, Панжшамбида жалоирлар, Қаршида ёбу ва сорилар, Каттақўрғонда сариқ хитойлар (шунингдек, минг, митон, бахрин, буркут, қатағон, чендар, қорақалпоқ ва бошқалар). Бухородан ташқари, яна Қўқонда юзлар, Ҳисорда лақай ва юзлар, Бойсунда қўпғиротлар, Қабодиёнда дўрмонар, Қундузда қатағонлар, Кумушда мўйтанлар, Ҳайбак ва Тошкентда кенагаслар, Болурда қипчоқлар, Хивада ва Қўқонда яна ёбулар истиқомат қилардилар». Албатта, бу ерда ўзбекларнинг ҳамма қабила ва уруғлари кўрсатилмаган. «Насабномайи ўзбак», «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбак» асарларидаги маълумотларга кўра, ўзбекларнинг барча қабила ва уруғларининг умумий сопи 92 га боради, Лекин шунга қарамасдан, Чўқан Валихоновнинг юқоридаги маълумотлари, айниқса ўзбек қабилалари ва уруғларининг ўринлашиши ҳақидаги маълумотлари ўзбекларнинг этяик тарихнни ёзадиган мутахассислар учун ўта зарурдир.
Чўқан Валихоновнинг асарларини ёзишда фойдаланган манбалари, умуман олимнинг турли-туман манбаларга муносабати ҳақида ҳам икки оғиз айтиб ўтишни лозим топамиз.
Даставвал шуни айтиш керакки, Ч. Валихонов ўтмишдан қолган бой маданий мерос ҳамда тарихий воқеалар ҳақида ёзганда, ўзидан аввал ўтган олимларни кўр-кўрона такрорламайди, балки, иложи бсрича улар ёзиб қолдирган маълумотларни хад ал-имкон бойитиш ва жоиз бўлганда тузатишга ҳаракат қилади.
Бундай тўлдиришлар олимнипг саёхатлари пайтида ўзи бориб кўрган юртлар, халқлар ва манзиллар, воқеа-ҳодисалар хақида ёзганда кўзга ташланади. Масалан, «Жунғория очерклари» асарида мана буларни ўқиймиз: «Бу жойларнинг (Еттисув, Ила орти ўлкаси, Иссиқкул — Б. А.) табиий ҳолати Сибирь штаби томонидан олинган ажойиб фототасвирлардан. яхши маълум ва Шрепк, Влангали, Семенов ва Голубев жаноблари томонидан илмий жиқатдан пухта ўрганилган. Юқорида тилга олинган жойларнинг фақат табиий-жўғрофий ҳолати баён этилган, лекин ўша жойларнинг этнографияси масалаларига ҳали қўл урилмаган... Шунинг учун ҳам мен ўша масалалар борасида унутиб қолдирилган ва ҳали ҳеч кимга маълум бўл-маган нарсалар хақида ёзишга харакат қилдим».
Олимнинг кўпгина асарлари, масалан, «Қирғизлар ҳақидаги ёзишмалар», «Жунғория очерклари», «Олтишаҳар аҳволи ҳақи-да», «Қўқон хонлиги ҳақидаги эсдаликлар», «Қўқонликларнинг Қашқардаги 1830 йилда Хитой билан бўлган уруши ҳақида маълумотлар» ва бошқа асарлари турли мазмундаги манбалар, хусусан, маҳаллий қўлёзма манбалар, бўлиб ўтган воқеаларни яхши биладиган одамларнинг ахбороти, халқ оғзаки адабиёти материаллари, маҳаллий ҳамда Ғарбий Сибирдаги рус маъмуриятининг расмий ҳужжатлари, шукингдек олимнинг саёҳатлари асносида тўплаган маълумотларига ҳам асосланади.
Хулласи калом, Чўқан Валихоновнинг асарлари муҳим расмий ҳужжатлар, асосида ёзилгап. Биз унинг Жувайний, Рашидиддин Мирзо Муҳаммад Ҳайдар (1500—1551), Али ибн Ҳусайн Воъиз ал-Кошифий (1532 йили вафот тойган),«шудингдек, Дегин, Д. Оссон, Бартольд, Вельяминов-Зернов асарларидан кенг ва атрофлича фойдаланганини кўрамиз. Шунингдек, олим Клопрат, Бичурин ва бошқаларнинг Хитой тарихига оид асарлар таржимасидан кенг фойдаланган. Ч. Валихонов яна Абулғози Баҳодирхон, Муҳаммад Содиқ Кошғарий, Жалойирий ва бошқаларнинг уйғур ва ўзбек тилларидаги асарларидан ўринли фойдаланган. Айниқса, у Жалойирийнинг «Жомеъ ут-таворих» асарида келтирилган маълумотлардан кўпроқ фойдаланган. Маълумки, Жалойирий қозоқ хони Таваккалнинг қариндоши ва кейинроқ Қосимов шаҳрининг ҳокими бўлмиш Ўроз Муҳаммадхон саройида истиқомат қилган. Шунингдек, Ч. Валихоновнинг И. Н. Березин (1818—1896) томонидан 1850 йилда нашр қилин-ган Олтин Ўрда хонлари Тўхтамиш, Темур Қутлуғ, Қрим хонлари Саодат Гирай (1524—1532) ва Давлат Гирай (1551 —1577) ларнинг ёрлиқлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ҳам муҳимдир.
Ч. Валихонов ўз асарларини ёзишда халқ оғзаки адабиёти материалларига муҳим этнографик манба сифатида катта аҳамият беради. Ўзининг сўзлари билан айтганда, «халқ афсона-ларида халқ оммасининг ҳаёти, урф-одатлари ва расм-русумлари ниҳоятда туғри ва аниқ ифодаланган бўлади». Олим «Катта қирғиз-қайсақ ўрдаси ҳақидаги эртаклар вз афсоналар», «Иссиқкўлга қилинган сафар кундалиги», «Қирғизлар хақидаги қайдлар», «Жунғория очерклари» ва бошқа асарларида қозоқлар ва қирғизларнинг келиб чиқиши тўғрисида фикр юритганда халқ афсоналари ва эртакларидан ҳар томонлама ва кенг фойдаланган.
Бўривой Аҳмедов