loader
Foto

Сиёсатнома (5)

Еттинчи фасл. Омилу қози ва раис ҳоллари ва сиёсат шартлари ҳақида

Подшоҳ ҳар бир шаҳарда ким ҳоким эканини, дин ишларига улар қандай муносабатда бўлаётганларини, Аллоҳ таолодан қўрқишларини, ғаразгўй эмасликларини билиши керак. Ҳокимга бу шаҳар ва ноҳиянинг тинчлиги унга топширилганлигини айтиш лозим. Худойи таоло биздан нимани сўраса, у дунёда биз ҳам сендан шуни сўраймиз. Сен омилу қози, шаҳнаю муҳтасиб, раиятнинг каттаю кичиги аҳволини билиб олиб, ҳақиқатни очиқ ё яширин бизга маълум қиласан. Биз эсауларга нимани раво кўрсак, шуни буюрамиз. Ким шундай сифатларга эга бўлиб, шу сўзларни қабул қилмаса, уни бўшатиб, бошқа амал бериш ман этилади, деб таъкидлаши зарур.

Ҳикоят

Айтадиларки, Абдуллоҳ ибн Тоҳир деган бир одил амир ўтган экан. Унинг қабри Нишопурда бўлиб, биз уни кўриб, зиёрат қилганмиз. Одамлар ҳам келиб зиёрат қиладилар. Ва ҳожатмандларга Худойи азза ва жалла ёрдам ҳилар ва амир, порсолару зоҳидларга, дунё молига ҳожатлари бўлмаган ғаразсиз кишиларга амаллар берар экан. Шунда улар ҳақ йўли билан бойлик топиб, раият ҳам ранжу азобларга гирифтор бўлмас экан.

Ҳикоят

Шу маънода Буали Даққок, бир куни Хуросон ҳокими ва лашкарбошиси бўлган Абу Али Илёс ҳузурига келади. Абу Али латиф ва фозил киши эди. Буали Даққоқ унинт олдида тиз чўкади. Абу Али дейди:

- Менга маслаҳат бер.

- Ё амир, бир нарсани сўрайман. Жавобини тўғри берасанми?

- Бераман.

- Менга айт-чи, зарни яхши кўрасанми ёки рақибни?

- Зарни.

- Унда буниси қандоқ бўлди, яхши кўрган нарсангни шу ерда қолдириб, нариги дунёга яхши кўрмаганларингни олиб кетасанми?

Абу Али Илёс кўзларини ёшга тўлдириб дейди:

- Менга жуда яхши панд-насиҳат бердинг. Бунинг фойдаси - мени ғафлат уйқусидан уйғотганинг бўлди.

Ҳикоят

Ҳикоя қиладиларки, Султон Маҳмуд Ғозийнинг қиёфаси ҳунук, юзи тортилган, бўйни озғину узун, бурни чўзиқ ва ўзи кўса экан. Доим май истеъмол қилишидан юзи сариқ экан. Отаси Сабуктегин оламдан ўтгандан кейин, подшоҳлик тахтига ўтиргач, Ҳиндистон унинг кўл остида қолади. Бир куни у эрталаб ўз махсус ҳужрасида намоз ўқиш учун ўтирарди. Олдига ойна ва тароқ кўйилган, бир қул ҳам хизматига ҳозир эди. Вазири Шамс ул-Кифот Аҳмад Ҳасан ҳужра эшигидан кириб, салом беради. Шоҳ боши билан ўтиришга ишорат қилади. У Маҳ-муднинг ёнига ўтиради. Маҳмуд намоз ўқиб бўлгач, жомаси, кулоҳи ва этигини кияди. Ойнага қараб ўз юзини кўриб, табассум қилиб дейди:

- Биласанми, дилимдан нима ўтди?

Вазири жавоб беради:

- Шоҳим яхшироқ билади.

- Одамлар мени ёмон кўради, деб кўрқаман, чунки чиройли эмасман. Одамлар одатда гўзал юзли шоҳларни яхши кўради. Энди мен нима қилишим керак?

- Олтинни душман деб бил, шунда одамлар сени ўзларига дўст тутади.

Маҳмудга бу жавоб ёқиб тушади ва бу сўз тагида минг маъно бор, деб кўяди. Маҳмуд хайру саховат билан таом ейишга кўл уради ва одамлар уни яхши кўриб мақтайдилар. Унга буюк ишлар ва хазиналар насиб қилади. Суманотга бориб, уни забт қилиб қайтади. Самарқанд, Ироқни ҳам кўл остига киритади. Бир куни Маҳмуд (Аҳмад) Ҳасанга айтади:

- Мен олтину кумушдан кўл тортдим-у, икки олам ҳам кўл остимга ўтди. Дунё бойлигини ҳеч нарса деб билдим-у, икки жаҳонда азиз бўлдим.

Султон деган ном ҳали у пайтда йўқ эди. Ислом оламида энг биринчи бўлиб Султон номини Маҳмуд ўзига олган экан. Шундан бу суннат бўлиб қолди. У Худони севувчи ва илмнинг дўсти, одил, жавонмард ва уйғоқ, покдин ва ғозий шоҳ эди.

Энг яхши ҳаёт одил подшоҳи бўлган замонда кечади. Ҳадисда шундай келтирилганки, Пайғамбар саллаллоҳи алайҳи васаллам айтган экан:

«Ал-адлу иззу-д-дини ва куввату-с-султони ва фийҳи силоҳул-хосати ва-л-омати», яъни адолат дин иззати, султон қуввати, раият тотувлиги, ҳамма яхшиликларга тарозидир. Чунончи, Аллоҳ таоло айтганки: «Ас-самои рафаъҳо ва вазаъал-мизона», яъни: ҳақиқатан ҳам Аллоҳ Қуръонни нозил қилди ва унда мезон бор. Бошқа жойда буюрганки: «Аллоҳул-лази наззала ал-китоба би-л-ҳаққи ва-л-мизона», яъни қалбидан адолат жой олган, уйи диндорлару художўйлар оромгоҳи бўлган подшоҳ энгҳурматли подшоҳдир. Шундай ривоят бор. Фозил ибн Аёз айтади:

«Агарда менинг дуойим мустажоб бўлса эди, фақат одил султон бўлишини тилаб дуо қилардим, чунки унинг адли бандаларнинг силоҳи ва жаҳоннинг ободончилигидир. Ҳадисда шундай дейилади: «Адолат билан кишилар арзини эшитадиган подшоҳларни Аллоҳ таоло азза ва жалла қиёмат қуни марваридли минбарга кўтариб қўяди». Подшоҳлар ҳамиша халқ адли ва маслаҳати учун сақланувчи, ҳудожўй ва ғарази бўлмаган кишиларга амал берганлар, токи улар зарур вақтда тўғри иш олиб борсинлар. Бағдодца амиралмўъминин Муътасим шундай иш олиб борарди. Бани Аббос халифаларидан Муътасимдан бошқа сиёсати зўр ва адолатли халифа ўтмаган. Унинг турклардан шунчалик кўп қуллари бор эдики, ҳеч кимда бунчалик бўлмаган. Айтишларича, турк йигитларидан етмиш минглик қўшини бўлган ва кўп қулларни озод қилиб, амирлик мартабасига кўтарган экан. У ҳамиша, бирор-бир тоифа турклардан яхшироқ хизмат қилмайди, дегувчи эди.

Ҳикоят

Бир амир ўз вакилини олдига чақиртириб дейди:

- Бағдодда бозору шаҳар аҳлидан менга беш юз динорча қарз бера олиши мумкин бўлган бирор кишини танийсанми? Муайян вақтдан кейин мен уни қайтариб бераман.

Вакил ўйлаб, танишларидан бир кишини эслайди, у бозорда савдо-сотиқ билан машғул бўлиб, унинг ўз тирикчилигидан кўлга киритган халифалик тиллосида олти юз динор пули бор эди. У амирига айтади:

- Менинг бир ошнам бор, унинг фалон бозорда дўкони бўлиб, мен баъзан шу дўконга бориб ўтираман, олди-сотди қиламан, олти юз динор тилло дастмояси бор. Бирор кишини унинг олдига юбортириб, олдингга чақиртир-да, яхши жойга ўтқазиб, лутф кўрсатиб, ҳадялар бер ва зиёфатдан кейин у билан ўзинг гаплаш. Сендан уялиб, ҳашаматингдан йўқ дея олмаслиги мумкин.

Амир шундай қилади. Олдига одам юбортириб: «Сенда ишим бор, бир ҳадамранжида қилгин», - дейди. У киши амир саройига келади. Амирни танимаганлигидан эшиги олдига бориб салом беради. Амир алик олади-ю, надимлар ва хосларга ҳараб: «Бу фалон кишими?» - деб сўрайди.

- Ҳа, - деб жавоб беришади улар.

Амир уни ўрнидан туриб кутиб олиб, юҳори жойга ўтқазади. Сўнгра:

- Эй хожа, мен сенинг мардлигинг, очиҳкўл, ростгўй ва диёнатли эканлигинг ҳақида кўп эшитганман, бирор ишинг бўлса, нега журъат қилиб айтмайсан ва биз билан дўстлашмайсан?

У амир нима деса, ҳаммасини маъкуллайверади. Амирнинг вакили ҳам бир неча марта шуни тасдиқлайди. Бир вақт дастурхон олиб келадилар. Амир ўз ёнидан унга жой бериб, ҳар замонда олдидан бирор нарсани олиб, дўкондор олдига қўйиб илтифот кўрсатади. Дастурхон йиғиштирилиб, қўллар ювилгач, бошқалар чиқиб кетиб, фақат хос хизматкорлар қолишади.

Амир у кишига қараб сўрайди:

- Сени нега чақирганимни биласанми?

- Йўқ!

- Бу шаҳарда менинг ёру биродарларим кўп ва нима сўрасам, йўқ демай берадилар. Беш-ўн минг динор талаб қилсам ҳам йўқ дейишмайди, чунки менинг қарз олишимдан уларга фойда кўп. Ҳали бирор кишига мендан зарар етмаган. Мен ўртамизда дўстлик, улфатчилик бўлишини орзу қилган эдим. Яқин кишиларим қанчалик кўп бўлса ҳам, сен менга тўрт-беш ой муддатга минг диноргача қарз беришингни истардим. Озгина ишлатиб, бирор нарсани қўлга киритмоқчиман. Билишимча, сенда шунча пул бор ва мендан уни дариғ тутмайсан.

У киши ўзига қилинаётган илтифотлардан уялиб дейди:

- Буюринг, амир, лекин мен минг-икки минг динор пули бор дўкондорлардан эмасман. Улуғ зотларга тўғрисини айтиш керак, менинг сармоям олти юз динорлик. Мен бозорда кам нарсалар билан савдо қиламан ва қийинчилик билан кун кўраман.

Амир унга дейди:

- Хазинамда ҳисобга олинган олтин кўп, аммо ундан мен ололмайман, менинг бу муомаламда дўстликдан бошқа ниятим йўқ. Бу майда савдодан сенга нима фойда? Ушбу олти юз динорни менга бер-у, етти юз динорга тилхат олиб, муддати келганда уни мендан талаб қил.

Вакил ҳам уни қўллаб турарди:

- Сен ҳали амирни билмайсан, давлат катталари ичида амирдан кўра пок муомалали киши йўқ.

- Амир фармонини бажараман. Қанча маблағим бўлса, дариғ тутмайман.

У олтинларни амирга топширади ва амир унга тилхат ёзиб беради. Анча муддат ўтгач, у киши амир олдига келадида, сўрашгатили бормай, амир мени кўрса, тиллалар учун келганимни тушунар, деб ўйлайди. Икки ой шу тахлитда бориб-келиш билан ўтади. Амир у кишини ўн мартадан кўпрок, кўрган бўлса ҳам, ўз тиллаларини олиш илинжида қатнаб юрганини хаёлига келтирмайди. У амир ўзини билмаётганга олаётганини сезиб, арзини ёзиб амирга беради: «Менга ўша пул керак бўлаяпти, ваъда қилинган вақтдан эса икки ой ўтди. Зарур топсанг, вакилга ишора қилгинки, ходим менга тиллаларни берсин».

Амир дейди:

- Сен ишимни эсдан чиқарган, деб ўйлаяпсанми? Хотиржам бўл. Озгина сабр қил, мен сенинг қарзингни ўйлаяпман. Муҳлат бер. Ишончли киши орқали уйингга юбораман.

У киши яна икки ой сабр қилади. Тиллаларидан дарак бўлмайди. Икки маротаба яна амир саройига бориб гап очади. Амир ҳам ўйин қилиб, эрта-индин деб юраверади, хуллас, фойдаси бўлмайди. Қарзни олиш муддатидан саккиз ой ўтади. Киши ҳайрон бўлиб қолади. Обрўли одамларни ўртага кўяди, қози ул-қуззотта айтиб, шариат қукмини чиқартиради, бўлмайди. Амир ҳақида айтмаган бирорта ҳам улуғ ва катта инсон қолмайди. Қози олдига эллик маротаба одам юбориб, ишни шариат йўсинида олиб боришга ҳаракат қилади, бўлмайди. Нимадемасинлар, қабул қилмайди. Шундай қилиб, бир ярим-икки йил ўтади. У киши ожиз қолиб, юз динорини бўлса ҳам олишга рози бўлиб, фойдасидан ҳам воз кечади, барибир натижа чиқмайди. Ҳамма меҳтарлардан умидини узиб, азза ва жалла Тангрига кўнгил беради. Ва фозил масжидига бориб, бир неча ракаат намоз ўқиб, Худойи таолога нола қилади:

- Ё раб, сен фарёдимни эшит ва менга ҳақимни қайтар, бу ситам қилувчининг жазосини бер.

Масжидда ўтирган бир дарвеш унинг ноласини эшитиб қолиб, раҳми келади. Намоздан кейин унга дейди:

- Эй азиз, менга айт, сенга нима бўлдики, нола қилаяпсан.

- Шундай аҳвол юз бердики, уни Худонинг бандаларига айтишим бефойда ва сенга айтишимдан ҳам наф йўқ.

- Мендан фойда бўлмаса, зиён ҳам етмайди. Эшитганмисан, айтганларки, «Ҳар кимнинг бирор мушкули бўлса, ҳаммага айтиши керак. Одамлар унинг иложини билишлари мумкин». Агар аҳволингни менга аён қилсанг, сенга бирор фойдам тегиши мумкин. Мабодо нафим тегмайдиган бўлса ҳам аҳволинг ўзгармайди.

У киши ўйланиб қолади: «Тўғри гапираяпти, айтсам савоб бўлади».

У ўз можаросини тўлиқ ҳикоя қилиб беради. Дарвеш эшитиб:

- Эй олижаноб одам, ана энди ранжу азобинг охирига етди. Айтганимни қилсанг, ўз тиллаларингни қайтариб оласан, - дейди.

- Нима қилай?

- Ҳозир туриб фалон маҳаллага бор, минорали масжид ёнида бир оддий кийинган тикувчини кўрасан. У тикувчилик қилади ва икки боласи ҳам бор. Дўконига бориб кўришиб ўтир ва аҳволингни унга айтиб бер. Мақсадга етсанг, мени дуо қиларсан, айтганимга истиҳола қилма.

У киши масжиддан чиқиб, ўзича ўйлайди: «Ажабо, ҳамма катталарни ўртага қўйдим, фойдаси бўлмади, энди бу қари ва ожиз дарвеш йўл кўрсатаяпти ва мақсадингга етасан, деяпти, ҳеч ишонмаяпман, аммо нима қилай? Бораман. Агар фойда бермаса, зиён ҳам қилмас».

У масжид олдига бориб, дўконни топади ва ўша мўйсафидга салом бериб, ҳузурига бориб ўтиради. Қария бир нима тикарди. Бир соат машғул бўлиб, шу ишини битиргач, ўтирган кишидан сўрайди:

- Нимадан ранжидинг? Бирор ишинг ёки арзинг борми?

У киши аҳволи ва қиссасини аввалидан охиригача айтиб беради. Тикувчи бу аҳволни эшитиб, унга дейди:

- Бандаларнинг ишларини Худойи таоло азза ва жалла ўзи тўғри ҳал қилади. Бизнинг қўлимиздан фақат айтиш келади. Биз ҳам сенинг рақибингга бир гапириб қўямиз, умид қиламанки, Худойи таоло мадади билан мақсадингга етасан. Бир оз дам олиб ўтир. Сўнг у шогирдларидан бирига мурожаат қилади:

- Туриб фалон амирнинг саройига бор. Амирнинг шахсий ҳужрасини топиб, у ердан кимки чиқса ё кирса, фалон тикувчининг шогирди эшик олдида турибди ва тикувчидан шундай хабар келтирибди, деб ушбуни баён қилгин:

«Бир киши сендан зулм кўриб, менинг ҳузуримга келди ва унинг етти юз динорга ҳужжати бор, муддатидан бир ярим йил ўтиб кетибди, шу кишининг тиллаларини қайтариб, уни хушнуд эт, кеч қолмасдан жавобини беришингни истайман».

Бола тез туриб амир саройига боради. Ҳалиги киши ажабланади: ахир, подшоҳ ҳам ўз фуқароларига шундай фармон бермайди, ваҳоланки, у амир олдига бир ёш болани юборди... Бир замон бола қайтиб келиб, устозига дейди:

- Айтганингизни бажо келтирдим. Хабарни етказдим. Амир жойидан туриб:

- Саломимни устозга етказиб дегинки, жон деб миннатдор бўлиб, ҳозир ўзим олтинларни олиб бораман, ўша тақсирдан ҳам узр сўрайман ва дарҳол тиллаларини бераман, дейди. Бир соат ўтар-ўтмас амир жиловдор ва икки хизматкори билан етиб келади. Отдан тушиб салом бериб, қариянинг қўлини ўпиб ўтиради ва ҳамёнини хизматкоридан оларкан, дейди:

- Сен мени бу кишининг олтинларини тортиб олмоқчи, деб ўйлама. Бу тақсирга эътиборсизликка вакилларим сабабчи бўлган, - дея узр сўрар экан, хизматкорга: «Бор, бозордан ноқид-пулшуносни олиб кел», - деб буюради.

Бориб бир ноқидни олиб келадилар. Тиллани тортиб кўришади. Беш юз динор чиқади. Амир дейди:

- Бу беш юз динорни унга бер. Эртага саройдан қайтишимда уни чақириб, яна икки юз динор бе-раман ва кечирим сўраб, кўнглини оламан. Эртага пешин намози вақтигача сенинг олдингга келаман.

- Бу беш юз динорни унга топшир ва айтганингни қилиб, сўзингдан қайтма, - дейди қария.

- Шундай қиламан, - деган жавоб бўлади.

У олтинни бериб, қариянинг қўлини яна ўпиб, қайтиб кетади.

Арзчи хурсандлигидан нима қилишини билмай, тарози ва тош талаб қилиб, юз динор олтинни тор-тиб, қария олдига қўяди.

- Мен юз динор камроқ қайтариб олишга ҳам рози эдим, сенинг сўзларинг баракасидан менга етти юз динор тегди, бу юз динор сенинг харажат-ларинг ҳақи ва уни сенга туҳфа қиламан.

Қария бу гапни хуш кўрмай дейди:

- Менинг сўзим билан бир мусулмоннинг қалби дарду азобдан халос бўлганлигидан хурсандман. Агарда мен юз динордан бир донасини ўзимга ҳалол билсам, сендан етти юзини тортиб олган ва ўша туркдан ҳам золимроқ бўламан. Тур, борақол. Агар эртага икки юз динор тилла сенга қайтарилмаса, менга маълум қилишинг керак. Бундан кейин ким билан қандай муомала қилишингни билиб ол!.

Қанча зўрласа ҳам қария тиллаларни қабул қилмайди. Арзчи қария олдидан чиқиб кетиб, шу кеча хурсандлигидан яхши ухлайди. Эртасига уйида ўтирса, бир киши амир олдидан келиб:

- Амир бир лаҳза саройимга келсин, деб юборди, - дейди.

Борса Амир жойидан туриб кутиб олади ва юқорига ўтҳазади. Ўз вакилларини кўп уришиб сўкади.

- Шулар айбдор, мен ҳамиша хизмат ишлари билан бўлиб, ҳақингни беришларини уларга минг марталаб айтганман.

Кейин биттасига дейди:

- Хазиначига айт, олтин солинган қоп ва тарози олиб келиб, икки юз халифа динорига тенг тилла тортиб, менга берсин.

Олтинни дўкондорга ўлчаб берадилар. Хизматни бажариб, туриб кетмоқчи бўлганида Амир озгина ўтиришини айтади.

Қайтиб ўтиради. Дастурхон олиб келадилар. Таом ейилиб, кўллар ювилгач, Амир хизматкор ходим кулоғига бир нима дейди. Ходим чиқиб, дарҳол бир сарпо олиб келади. Кийгизинг, дейди амир.

Бир қимматбаҳо тўн ҳадя ҳилиб, ҳасабдан бир салла ҳам берадилар.

Сўнг амир сўрайди:

- Мендан рози бўлиб, хурсанд бўлдингми?

- Ҳа.

- Тилхатни бер ва шу бугун ҳария олдига бориб, ўз ҳаҳингни олиб, мендан хурсанд бўлганингни айт.

- Буни ўзи ҳам айтган эди, шундай қиламан, - деб жавоб беради.

Туриб амир саройидан чиҳиб, ўша тикувчи ҳария олдига бориб, бўлган гапларни сўзлаб беради. «Мен бунинг ҳаммасини сенинг сўзларинг таъсиридан деб биламан, энди мана шу икки юз динорни мендан қабул қилгин», деб ялиниб-ёлворса ҳам кўнмайди. Туриб хурсанд бўлиб, дўконга келиб, эртасига бир кўй ва бир нечта товуҳ гўштини ҳовуриб, бир товокда ҳолва ва кулча олиб тикувчининг олдига олиб боради:

- Эй шайх, олтинни қабул қилмасанг ҳам, менинг ҳалол меҳнатим меваси бўлган бу егулик нарсаларни ҳабул эт, мени ҳурсанд ҳил.

Қария жавоб беради:

- Қабул қилдим. - Қўл чўзиб, таомлардан еб, шогирдларига ҳам беради.

Кейин дўкондор сўрайди:

- Менда ҳам бир ҳожат бор, ижозат берсанг, айтаман.

- Гапир.

- Ҳамма вазирлар ва амалдорлар менинг ишим юзасидан амирга гапиргандилар, лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Бирор кишининг сўзига қулоқ солмади, қози ул-қуззот ҳам бу масалани ечишга ожизлик қилди. Нима сабаб бўлдики, у сенинг сўзингни қабул қилди ва нима десанг, вақтида бажо келтириб, пулимни қайтариб берди? Унинг олдида шунчалик ҳурмат ва ҳашаматга эгалигинг боиси нимада эканлигини билмоқчим эдим.

- Амир билан менинг аҳволимдан хабаринг йўқми?

- Йўқ, - жавоб беради дўкондор.

- Бўлмасам, қулоқ сол, - дея қария ҳикоясини бошлайди.

Ҳикоят

Ўттиз йилдирки, мен шу масжид минорасидан азон айтаман. Касбим тикувчиликдир. Ҳаргиз май ичмаганман, зино ҳам қилган эмасман, нолойиқ ишларга қўл урганим йўқ. Шу кўчада бир амирнинг саройи бор. Кунлардан бир куни шом намозини ўқидим-у, масжиддан ташқарига чиқиб, дўконга бормоқчи бўлиб турганимда амирни кўриб қолдим, у маст-аласт келарди ва бир ёш жувоннинг паранжисига қўл уриб, зўрлик билан ўзига тортарди.

Аёл: «Эй мусулмонлар, ёрдам беринг, мен пок бир аёлман, фалон кишининг қизиман. Уйим фалон маҳаллада, ҳамма менинг қанақалигимни билади. Бу турк эса такаббурлиги билан мени олиб бориб расво қилмоқчи, эрим ҳам уч талоқ қилишга онт ичганки, агарда бирор кеча уйда ётмасам, талоқ қилади, энди ҳам жаннатдан, ҳам эрдан қуруқ қолдим», - дея йиғлаб фарёд чекарди. Аммо ҳеч киши унинг додига қулоқ солмасди, чунки бу амир дабдабали ва қайсар эди. Беш минглик суворий қўшини борлиги боис ҳеч ким унга тенг келолмасди. Мен ўртага тушдим, фойда қилмади. У аёлни саройига олиб кетди. Мен афсусландим, ҳамиятим қўймади, сабр қилолмадим. Бир қария, бир оқсосқол ва бир неча кишини олиб амир саройига бордик ва тўполон кўтариб дедик:

- Бағдод шаҳрида, халифа пойтахтида бир аёлни кибру зўравонлик билан йўлдан уриб, уйга олиб бориб расво иш қилиш мусулмончиликдан эмас. Бу аёлни соғ-саломат қўйиб юборинглар, акс ҳолда амир Муьтасим саройига бориб шикоят қиламиз!

Амир бизнинг овозимизни эшитиб, қўлига бир таёқ олиб, бир кишининг бошини, иккинчи кишининг оёғини уриб синдирди. Буни кўриб ҳаммамиз қочиб кетдик. Шом намози вақти бўлди, намоз ўқидик. Бир вақт кўрпага кириб ухламоқчи бўлдик. Бу ишлардан ҳосил бўлган нафрат ва азобдан уйқум келмади. Тун ярмидан ўтди. Мен шундай фикр ва хаёлда эдим: агарда бу аёл шу кеча уйига бормаса, талоқ бўлади. Эшитишимча, май ичганлар маст бўлганда ухлайдилар, ҳушёр бўлганларидан кейин вақтни билмайдилар. Менинг тадбирим шу бўлиши мумкинки, минорага чиқиб азон айтишим керак. Агарда у турк эшитса, тонг отибди деб аёлдан қўл тортади ва уни саройидан чиқариб юборади. Унинг йўли, шубҳасиз, масжид олдидан ўтади. Тез минорадан тушиб, масжид олдида аёлни кутиб оламан. Уни уйига олиб бораман, токи бу бечора эрдан ҳам қолмасин.

Сўнг шундай қилдим. Азон овозини амир Муътасим ҳам эшитибди. У уйғоҳ экан ва намоз вақти бўлди, деб ўйлабди. Ташқарига чиқиб қараса, ҳали вақт бор. Бир ходимга буюрибди:

- Бор эшикоғага айт, миршаб бориб ярим тунда азон айтган муаззинни олиб келсин, унга қаттиқ жазо берайки, фақат вақтида азон айтадиган бўлсин.

Мен масжид олдида ўша аёлни кутиб турардим. Миршабни кўрдим, у машъал кўтариб келарди. Мендан сўради:

- Сен намозга азон айтдингми?

- Ҳа.

- Нега бунақанги бевақт ўқидинг, бу халифага ёқмади. Шу сабабдан сендан ғазабланиб, адабингни бермоқчи. Сени олиб бориш учун мени юборди.

- Фармон халифаники, лекин бир беадаб мени шунчалик бевақт намозга чақиришим учун сабабчи бўлди.

- Ким у беадаб?

- Худо азза ва жалла ҳамда халифадан қўрқмайдиган бир киши.

- Ким экан у Худо ва халифадан қўрқмайдиган?

- Бу шундай гапки, уни ёлғиз амиргагина айтишим мумкин ва агар мен буни қасддан қилган бўлсам, нима жазо буюрсангизлар ҳам арзийди.

- Юр, қани саройга борайлик, - деди миршаб.

Халифа саройига етиб бордик, у кутиб турган миршабга вазиятни тушунтирди ва у саройга кириб, Муътасимга етказди. Мени чақиртириб, Муътасим олдига олиб бордилар.

У мендан сўради:

- Нега бевақт намозга чорладинг?

Мен маст турк ва ўша аёл қиссасини бошидан охиригача сўзлаб бердим.

Муътасим эшитиб, миршабга буюрди:

- Эшикоғага айт, юз аскар билан фалон амир саройига бориб, сени халифа чақираяпти, десин. Агар уни кўлга киритишса, у зўрлик билан олиб кетган аёлни ҳам бирга олиб келишсин. Бир мўйсафидни икки ходим билан шу аёлнинг уйига, эрининг ҳузу-рига юбор. Улар эрини чақириб: «Муътасим сенга салом йўллайди ва ўртага тушиб воситачилик қилади, бу аёлга кафил бўлади. Аёлнинг ҳеч ҳандай гуноҳи йўқ. Уни энди илгаригидан ҳам кўпроқ ҳурмат қил», - десинлар. Ҳалиги амирни бўлса зудлик билан олдимга олиб келинглар, - деб буюраркан, менга:

- Бир оз шу ерда бўлиб тур, - деди.

Амирни бир соат ичида Муътасим олдига олиб келдилар. Муътасимнинг кўзлари унга тушгач, ғазабланиб гапира кетди:

- Эй фалон-писмадон, мусулмонлик динига менинг аҳамиятсиз бўлганимни биласанми? Ё мендан бирор зулм кўрдингми? Ёки менинг давримда ислом динига бирор халал бўлдими?! Йўқ, Румда мусулмонлар асир тушганда, Бағдоддан бориб Рум лашкарини мағлуб қилиб, Қайсарни қочириб юборган ва олти йил Рум шаҳрида юриб, шу амирларни халос қилиб олиб келган мен эмасмидим? Бугун адлу инсофимдан қўй билан бўри бир жойдан сув ичадилар. Сен қандай журъат қилиб Бағдод шаҳрида ўзингга бино қўйиб, бир аёлни зўравонлик билан саройингга олиб, расво қиласан? Одамлар амри маъруф қилганда уларни ҳайдаб юборасан? Ҳозироқ бир қоп олиб келиб, буни унга солиб, оғзини маҳкам боғланглар.

Шундай ҳам қилдилар. Сўнгра оғир ёғоч болға олиб келишларини буюрди.

- Энди бир киши бу ёнидан, бошқа киши нариги томонидан туриб шундай урингларки, майдаланиб кетсин.

Ҳар тарафдан ёғоч болғалар билан шундай зарбалар туширдиларки, суяклари кул ушоқ бўлди.

- Тағин қандай буйруқ бўлади, - сўрашди Муьтасимдан.

- Яна уринглар.

Кейин менга қараб деди:

- Эй шайх, билиб қўй, кимки Худодан қўрқмаса, мендан ҳам қўрқмайди ва кимки Худодан қўрқса, нариги дунёда унга инъом бор. Бу қилмишига яраша жазо олади. Бундан кейин сенга буюраман:

- Бирор одам бошқа кишига ситам қилса, ё бирор инсонни ноҳақ хафа қилса, шариатга қарши иш тутса-ю, сенга маълум бўлса, мана шундай бевақт азон айтгин. Мен овозингни эшитиб, сен эканлигингни билиб, тез сени чақираман-у, аҳволни сўрайман. Ҳамма гуноҳкорларга шу итга берган жазони бераман. Ҳатто, менинг акам ё фарзандим бўлса ҳам!

Шундан кейин менга бир инъом берди. Бундан халифанинг хосу омлари хабардор бўлдилар. Бу амир сенинг олтинларинг ҳурмати учун бундай қилмади, балки қоп ва ёғоч болға хавфидан қўрқди.

Шунга ўхшаган ҳикоялар кўп. Буни шунингучун ҳам ёзаяпманки, Худованди олам-султонимиз билиб қўйсинки, олдинги халифалар ва шоҳлар қўйни бўридан қандай сақлаганлар ва қўл остидагиларга қандай жазо бериб, бузғунчилардан қандай эҳтиёт бўлганлар ва мусулмон динини қандай кучли тарзда тутганлар.

Низомулмулкнинг

"Сиёсатнома" (Сияр ул-мулук) китобидан