Темур салтанатининг парчаланиш белгилари кўзга ташланиши билан Туркистоннинг шимолидаги Дашти Қипчоқда (Волга Дарёси қуйи ирмоқларининг шарқий кесими билан Сирдарё қуйи ирмоқлари орасидан то Жанубий Сибиргача бўлган жойлар), Транс Оксаниянинг (Амударё ва Сирдарё ҳавзаси) ҳокимиятини қўлга киритиш учун ўзбекларнинг сиёсий ҳаракатлари бошланди. Ўзбекларнинг 1428 йилдан хони бўлган Шайбонийхонга уруғдош бўлмиш Абулхайрхон (1412 - 1468) темурийларнинг ички ишларига аралаша бошлади. Ўзбеклар 1430 - 1431 йилларда Хоразмни ишғол этдилар, фақат шу йилларда яна орқага чекинишга мажбур бўлдилар. Улар 1451 - 1452 йилларда Абусаиднинг тарафини олмоқ баҳонасида темурийлар орасидаги салтанат ғавғоларини қўллаб-қувватладилар. Бу ёрдам натижасида Абусаид Абдуллоҳни тахтдан йиқитишга муваффақ бўлди ва темурийлар салтанатининг бир қисмига хукмрон бўлди. Ўзбеклар Абулхайрхон бошчилигида 1428 - 1429 йилларда Жанубий Сибирдаги Тўра шаҳрини забт этдилар ва 1446 йилга қадар бу шаҳарни ўзбекларга тошкент қилдилар(Тўғоннинг фикрича, 136-бет. Ўзбеклар (манғит уруғи) Олтин Ўрдадан ажралгач, Тобол ва Ишим дарёлари бўйларида яшадилар. Бу ерда шаҳар, қалъа ва қишлоқлар бунёд қилиниб, уларга Тура деб ном берилди. Абулхайрхон томонидан забт этилиб, ҳукумат марказига айлантирилган шахдрнинг қайси бири «Тура»лиги аниқланмаган, балки бу ҳозирги Курган шаҳридир? Бу шахдр Тобол қирғоғида бунёдга келган. Аҳмедовга кўра Тура шаҳри Тура дарёси бўйида эди.). Абулхайрхон 1446 йилда хукумат марказини Сирдарё бўйидаги Сиғноқ шаҳрига кўчирди. Бу шаҳар 1468 йилларгача ўзбекларнинг бошкенти бўлиб қолди. Абулхайрхон бошчилигидаги ўзбекларнинг қудрати қалмоқларга қарши 1446 йилдаги Сиғноқ жангидаги мағлубиятдан сўнг заифлаша бошлади. Ўзбекларнинг бир қисми, Абулхайрхонга хайрихоҳ бўлмаганлари ўз ўзбек жамоасини тарк этдилар. Бу ўзбеклар бора-бора қозоқлар(Barthold, V, 189-90 б: «Қозоқ халқи XV юз йилликда ўзбекларнинг бир қисмини ташкил қилар эди. П. П. Иванов, Очерки по истории Средней Азии XVI века середина XIX века, Москва, 1958, 38-6: «Ўзбеклар билан қозоқлар ўртасида XVI асрда на этнографик ва на бошқа жихатдан фарқ йўқ эди». А. И. Чулошникова фикрича, Очерки по истории казак-киргизского народа. Оренбург, 1924.108-6.: Қозоқлар ва ўзбеклар бир элат эди. М. Тинишпаев. Материалм к истории киргиз-казакского народа, Ташкент, 1925, 31-41 б: Қозоқлар XIII асрдаёқтарих майдонига чиққанлигини исботлашга уриниш бор. Санжар Асфандиёров, История Казахстана, 1., Алма-Ата, 1935, 75-6.: Ўзбеклар 90 уруғдан ташкил топганлигини ва улар орасида қозоқ уруғлари ҳам борлигини маълум қилади. «Қозоқ» сўзи хдқида қаранг: В. Hay it, Dienationalen Regierungen Von Kokand und der Alasch-Orda, 4-6: «Ички Осиё туркларининг алоҳида-алоҳида халқ бўлиб парчаланиши шундай кечди. Бу парчаланиш Ўрта Осиё туркчилигининг ўзига хос хусусияти бўлиб юз йиллар давом этиб келди. Ҳозир хдм ўзбеклар ва қозоқлар бирлиги кўрсатилмоқда. Қаранг: В. Hayit, Sowgetrussische Orientpolitik, 96-97-бет.) деб номландилар. Абулхайрхоннинг вафотидан сўнг ўзбеклар Туркистон ҳудудида ҳокимият соҳиби бўлиш имкониятини йўқотдилар. Чунки айни чоғда 1468 йилдан хонларнинг ўлими ўзбекларнинг кўчман-чи империясининг ҳам сўнгги эди(Абулхайрхоннинг тарихи ҳақида ва ўзбекларнинг илк давлатига доир қаранг: Б. Аҳмедов, Государство кочевшхузбеков, 1965; Иванов, 21-39-6.).
Ҳар ҳолда, бу ўзбеклар Туркистонга юришдан мутлақо воз кечди, деган хулосага олиб келмайди. Ўзбекларнинг сиёсий ҳаётида Абулхайрхоннинг Аштархондаги жияни Муҳаммад Шайбоний янги бир давр бошлади. Муҳаммад Шайбоний Бухорога қочган темурий Вали Аҳмад Мирзо Абдулали Тархоннинг ҳимоясига олинган ва машхур Мавлоно Муҳаммад Хитойнинг шогирди бўлган эди. Устози унда илм ва шеъриятга қизиқиш уйғотди. У темурийларнинг ички заифлигини кўрар экан, унда салтанатга эгалик қилиш орзуси пайдо бўлди. Қозоқ хони Бурундуққа (1480-1511) қарши урушда уни енгди. Тахминан 1490 йили Шайбоний Ясса шаҳри хукмдори бўлди. У бу ерда ўзбек бирлигини ташкил қилиб, темурийларга қарши уруш бошлади. Шайбонийнинг ҳарбий кучлари 1500 йилда Самарқандни қўлга киритдилар. Самарқанддаги зафар темурийлар салтанатини тугатишда унга катта жасорат бағишлади. 20 май 1507 йилда Ҳиротни забт этиш билан мақсадига эришгандай бўлди. Шайбоний Ҳиротда «Замонининг Имоми ва раҳмдил Оллоҳнинг халифаси» деб эълон қилинди(Шайбонийхон қуйдирган тангаларидаги унвони: «Имомуз замон хдлифатул раҳмон Абулфотиҳ Мухдммадуш Шайбоний. Ҳаладаллоху таола мулкиху ва салтанатаху». Қаранг: Е. А. Давидович, Нумизматические заметки, Известия АН Таджикской ССР, OON, 1968, No3,82-6.). 1510 йили Шоҳ Исмоилга қарши Марвдаги жангда енгилди. Шоҳ Исмоил ҳам бир турк бўлиб, Эроннинг катта бир қисми, Озарбайжон ва араб мамлакатларининг хукмдори эди(Herman Vambery, Yeschichte Bocharas oder Transoxaniens, Stuttgart, 1872, 57-6.). Ўзбекларга қарши урушда темурий шаҳзодалардан таси жон таслим қилди. Шайбоний эса Эроннинг турки ҳукмдори Шоҳ Исмоилга қарши бошлаган урушида ҳалок бўлди(Шайбонийхон ва унинг ўзбек салтанати ҳақида қаранг: «История народов Узбекистана, Ташкент, 1947, 27-49-6. (бир томонлама ёндашилган); Vambery, 56-57 б. Barthold, II, 545-548-6.; A. А. Семенов, Шейбанихан и завоевание им империи тимуридов, «Материалм по истории таджиков и узбеков Средней Азии», I, Сталинабад., 1954, 39-83 б.; Emonuel Sarkisyanz, Yesehiehte der orientalisehen Volker Russiand bis 1917, Munchen, 1961,183-186 6.). Шайбонийхон Каспий денгизнинг Шарқий соҳилидан Шарқий Туркистонга қадар ва Сирдарёдан Афғонистонга қадар чўзилган марказлаштирилган ўзбек салтанати тузишга муваффақ бўлди. Шайбонийхоннинг ўлими ўзбек турклари императорлигининг сўнгги деган ran эмас эди. Шайбонийхон ўрнига 1510 - 1530 йиллар давомида хукмронлик анча иқтидорли Кўчкинчихон қўлига ўтди. Ундан ҳокимият ўғли Абусаидга (1530 - 1533) ундан эса ҳокимият Шайбонийхоннинг невараси Убайдуллахонга (1533 - 1539) тегди. Ўзбеклар тарихида ислом хуқуқини давлат идораларига татбиқ қилган Убайдуллахон бўлди. У салтанатнинг бирлиги ва бутунлигини муҳофаза этишга муваффақ бўлди. Фақат олти ой хукмронлик қилган Абдуллахон (1539 - 1540) даврида эса тахт учун кураш бошланди. Ўзбекларнинг Самарқанддаги хони Абдуллатиф (1540 - 1541) ва Бухоро султони Абдулазизхон (1540 - 1549) ўзаро келиша олмасдилар. Ҳар бири ўз ҳолича ҳаракат қилишарди. Бу ҳолат салтанат учун бошланган чексиз курашларга сабаб бўлдики, оқибатда 1551 - 1588 йиллар орасида кўплаб хонлар алмаштирилди(1551 йилдан 1582 йилгача ўзбек салтанатларининг хонлари Қуйидагилар бўлди: Наврўз Аҳмадхон (1551-1556); Пирмуҳаммад-хон; Искандархон (1551дан бошлаб), История Узбекской ССР. Т. L, Ташкент, 1967,519-бет; Ризо Нурга кўра, «Turktarixi», IV., 320-6. Шайбонийхон хонадони хонлари: Бурхон (1551-1555). Абдуллоҳ Баҳодирхон (1557-1597)лардир.). Ўзбеклар билан қозоқлар орасидаги ғавғо ҳам давом этди. Фақат II Абдуллахон нинг (1557 -1598) Бухоро султони ва ҳарбий қўмондони сифатидаги муваффақияти ҳамда унинг 1583 йилда салтанатнинг хони сифатида сайланиши ўзбеклар орасидаги парчаланиш белгиларини бартараф эта билди. Бироз вақт ўз мустақилликларини эълон қилган Шаҳрисабз, Қарши, Ҳисор, Балх, Тошкент, Самарқанд, Бадахшон, Ҳирот ва Хоразм бекликларини 1574 дан 1598 йилга қадар ўз ҳокимиятига бўйсундирган II Абдуллахон бу ерларни ўз салтанатига қайта бирлаштиришга муваффақ бўлди. Ҳиндистон хукмдори Акбар билан дипломатик муносабат ўрнатиб ҳамда унинг диққатини Ҳиндистон-Туркистон савдо муносабатларини тиклашга тортиш билан Абдуллахон темурийлар билан шайбонийлар орасидаги келишмовчиликка хотима беришга муваффақ бўлди. Эрон хавфини бартараф этмоқ мақсадида Усмон салтанатлиги билан муносабат ўрнатди.
II Абдуллахон Шайбоний хонадонининг асосчисидан кейинги, шубҳасиз, Туркистоннинг энг буюк шахсларидан биридир. Зеро, у фақат салтанатнинг яхлитлигини муҳофазачисигина эмас, балки илм ва адабиётнинг ташвиқотчиси ҳамдир. Унинг даврида суғориш иншоотлари, кўприклар, мадрасалар ва карвонсаройларнинг қурилишига катта эътибор берилди(II Абдуллахон ҳақида қаранг: Barthold II, 487-488-6.).
II Абдуллахон нинг вафотидан сўнг, 1599 йилда ўғли Абдулмўмин тахтга ўтирди. У ўгай биродари томонидан қатл қилинди. Ўзбек императорлигида келишмовчилик, низо бошланди. Эрон шоҳи Шоҳ Аббос Хоразмни ишғол қилди. Қозоқ хони Таваккал Самарқандни ишғол қилди ва Бухорога муваффақиятсиз юриш қилди. Шайбоний хонадони шаҳзодалари орасида ким хон бўлиб сайланиши ҳақида бирлик йўқ эди. Беклар 1554 йилда Бухорода паноҳ топиб, Абдуллахоннинг синглисига уйланган Аштархонли Султон Жонибекни тахтни эгаллашга таклиф қилдилар ва рад жавобини олдилар. Шу сабабдан унинг укаси Боқи Муҳаммад 1601 йилда хон бўлиб сайланди. Бу билан 10 хон берган Шайбоний хонадони сулоласига барҳам берилиб, аштархонийлар хонадони сулоласи даври бошланди(Riza Nur, 318-6.).
Аштархонийлар хонадони (1601-1753)9 нафар хон берди(Riza Nur бўйича (343-6) Аштархон хонлари (аштархонийлар); Динмуҳаммад (1597-1598) (бу зот Хуросондан Бухорогаўтиш вақти-да эронликларга қарши урушда ҳалок бўлганлиги сабабли тож кия олмади); Боқи Муҳаммад (1598-1605), Вали Муҳаммад (1605-1611), Имомқули (1611-1640), Нодир Муҳаммад (1640-1647), Абдулазиз (1647-1680), Субҳонқули (1680-1702); Абдулло (1702-1717), Абулфайз (1714-1740)лардир. Аштархонийлар тарихи Муҳаммад Юсуф Мунший, Тарихи Муқимхони, (Русча таржимаси ва изохдар A. А. Семёновники), Тошкент, 1956. Бартольдга кўра Абдулазизнинг хонлик даври 1645 - 1680 йилларга тўғри келади. «Fundamenta Turelca» га кўра унингхонлик даври 1711-1747 йиллардир.) ва Шайбоний хонадонидан колган меросни муҳофаза этишга киришди. Фақат бекларнинг манманлиги туфайли муваффақиятсизликка учради. Чунки беклар ўзларининг кичик ерларида ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилар эди. Амударё ва Сирдарё орасидаги давлатнинг бирлигини бир дафъа қўлга кирита олган шахс Абулфайзхондир (1645-1685). Эрон шоҳи Нодиршоҳ (1736-1747) 1740 йилда Бухорони ишғол этгач, Абулфайзхонни ўзига тобе қилиш билан аштархонийлар сулоласига инқироз тамғасини босгандай бўлди. Нодиршоҳ вафотидан сўнг аштархонийлар хони Абулфайзхон 1747 йилда ўлдирилди.
Қарши шаҳри атрофида яшовчи ўзбек-манғит уруғи бошлиғи Муҳаммад Раҳим оталиқ 1740 йилдан бери давлат идораси масалаларида муҳим бир ўрин тутар эди. Абулфайзхоннинг қатлидан сўнг унинг 9 яшар ўғлини (1747-1748), кейин Убайдуллоҳни (1748-1752) тахтга чиқарди. Давлат сиёсатини шахсан ўзи бошқарган Муҳаммад Раҳим оталиқ 1753 йилда Бухоро тахтига расман чиқди. Бу ҳодиса 1920 йилгача давом этган манғит хонадони даврининг бошланиши ва 1753 йил аштархонийлар сулоласининг сўнгги эди. Муҳаммад Раҳим оталиқ «хон» унвонидан воз кечиб, «амир» унвонини олди. Шу билан бирга манғит хонадони Туркистон ва унинг атрофида ягона бир куч эмасди. Чунки Шайбоний хонадонига мансуб ерлардан фақат кичик бир Бухоро амирлиги тузилиб, қолган қисмлар эса ҳаммаси мустақилликка эга эди.
Яна бундан авваллари бўлгани каби (Темурнинг ўлимидан сўнг баъзи бекларнинг мустақиллик учун саъй-ҳаракатлари анча кучли эди. Мамлакатнинг яхлитлиги учун сабр, тоқатли, бошқаларнинг хукмдорлигига чек қўядиган даражада ўзида куч ҳис этган хукмдорлар ғайрат кўрсата олмадилар. Муҳаммад Шайбонийхон вафотидан кейин ҳам ўзбошимча ҳаракатлар давом этди. Хоразм ўз мустақиллигини эълон этди, Бурундуқхон бошчилигида ўз давлатларини қурмоқ учун бўлган натижасиз ҳаракатлардан сўнг Чу водийси ва дашт ўзбек-қозоқлари 1475 йилдан бери ўз ҳолича ҳаракат қилар эдилар. XVI асрда Шарқий Туркистонда хўжалар кучайиб, сиёсатнинг хал қилувчи кучи бўлиш ташаббусини бошладилар(Тинишпаев, 46-6.).
Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан