Баласоғун — Қарахонийлар давлатининг пойтахти бўлган қадимий шаҳар. У IX асрда Сўғдлар томонидан асос солинган бўлиб, ҳозирги Қирғизистоннинг Чўй водийсида, Тўқмоқ шаҳри яқинида жойлашган. Шаҳар Ипак йўлидаги муҳим савдо ва маданий марказ сифатида ривожланган.
Баласоғуннинг аҳолиси асосан туркий ва сўғд тилларида сўзлашган. Шаҳар 1134 йилда Қорақитайлар томонидан, 1218 йилда эса Мўғуллар томонидан забт этилган. Мўғуллар уни "Гобалик" ("Гўзал шаҳар") деб аташган. Шаҳарнинг аҳамияти мўғуллар босқинидан сўнг пасайган.
Баласоғуннинг энг машҳур фарзанди Юсуф Хос Ҳожиб бўлиб, у XI асрда "Қутадғу билиг" ("Саодатга элтувчи билим") асарини ёзган. Бу асар туркий халқлар адабиётининг муҳим ёдгорликларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Баласоғуннинг қолдиқлари орасида энг машҳури Буранa минораси бўлиб, у XI асрда қурилган. Бу минора Баласоғуннинг ўрнини белгилайдиган асосий ёдгорликлардан бири ҳисобланади.
Алихон тўра Соғуний ҳам Баласоғунда туғилган
Абу Муслим