Бастилия қамалига сабаб бўлган воқеа, 1789 йилнинг 9 июлида ташкил этилган Мажлисни тарқатиш ва молия бўйича ислоҳотчи Жак Неккерни лавозимдан олиш ҳақида Людовик XVIнинг қарорларига оид миш-мишлар бўлди.
Ғазабланган парижликлар, қўлларига тушган нарсаларни олиб, 1789 йилнинг 14 июлида кўчаларга чиқиб, Бастилия томон йўл олдилар. Қалъани ҳужум қилиш тўрт соатча давом этди. Оловли толпа қалъа ичкарисига кириб борди, гарнизон бошлиғи парчаланиб ўлдирилди ва қалъа ўзи ҳам катта зарар кўрди. Қалъада сақланаётган етти маҳбус озод қилинди. Қўзғолоннинг миқёси қўрқитган подшоҳ мажбурий равишда имтиёзларга борди.
Эртаси куни Бастилияни бузиш ва йўқ қилиш ҳақида расман қарор қилинди ва бу ишлар дарҳол бошланиб, 1791 йилнинг 16 майигача давом этди. Қалъа тошларидан миниатюра Бастилия макетлари ясалиб, совға сифатида сотилди. Катта қисм тош блоклари Конкорд кўприғини қуриш учун ишлатилди.
Кўп асрлар давомида французлар учун қалъа подшоҳларнинг чекланмаган ҳукмронлиги рамзи бўлиб келди. Бастилия маҳбуслари орасида кўплаб машҳур шахслар бўлган – Франсуа Ларошфуко, Пьер Бомарше ва икки марта Бастилияга қамалган Вольтер. Бастилия қулаши инқилобнинг ғалабаси сифатида қабул қилинган ва афсоналарга айланиб борган.
1880 йилдан бошлаб, Бастилия қўлга олинган кун Францияда миллий байрам сифатида нишонланади. Ҳозирда бузилган қалъа ўрнида Бастилия майдони жойлашган бўлиб, у ўнлаб кўчалар ва булварлар кесишмасида, Париж метро станцияси ва Париж операси билан бирга жойлашган. Майдоннинг марказида Июль колоннаси қад кўтарган бўлиб, у озодлик йўлида ҳаётини бағишлаган барча қурбонлар шарафига ўрнатилган.
Абу Муслим