loader

АЛ-ОМУЛИЙ

«Омул»дан ясалган нисба. «Омул» исмли икки мавзеъ мавжуд бўлиб, шулардан биринчиси — Табаристон «Омул»и. У Табаристондаги энг катта шаҳар бўлиб, ислом бу ерга илк дафъа кириб келганда, бу ердаги аҳолидан икки минги қуролланган    эди.

Иккинчиси — Жайхуннинг ал-Офироний «Омули». Бу ҳам Марвдан Бухорога олиб борувчи йўл устида, Жайхуннинг ғарб қисмида жойлашган машҳур шаҳардир. Уни «Омули замм», «Омули Жайҳун», «Омули-л-мафоза» («Саҳро Омули») ва «Омули-ш-шатт» («Соҳил Омули») деб атайдилар. Қуйидаги олимлар шу қишлоқдан етишиб чиққан:

1.    Аҳмад ал-Омулий (333-421/944-1030)

Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Ҳорун ибн Муҳаммад ал-Ҳасаний ал-Омулий — Аллоҳ таолога қаттиқ суянувчи имом, тилшунос, наҳвшунос ва фиқҳшунос олим бўлган. Қуръоний илмлар ва шеърият билан шуғулланган. Табаристон Омулида туғилган ва халифаликка байъат қилинган. Арафа куни Билинхода вафот этган. У тасниф қилган асарлардан: «Шарҳу-т-тажрид» («ат- Тажрид»    шарҳи»), «Китобу-л-ифода» («Ифода китоби») (17: 1/ 130).

2.    Аҳмад ат-Табарий (ваф. 275/888 й.)

(Абу Абдуллоҳ) Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Табарий ал-Омулий ал-Халилий — муҳаддис бўлган, уни «Ғулом Халил» деб атаганлар. Бағдодда яшаган ва шу ерда ҳадис айтган. У тасниф қилган асарлардан: «ал-Вусул ила маърифати-л-ус ул »

(«Усулни англаб етиш йўллари»), «ал-Кашф» («Кашф»), «Фазоилу амири-л-муъминийн алайҳиссалом» («Амиру- л-мўъминийн алайҳис- саломнинг фазилатлари») (17: 1/270).

3.    Жавод ал-Омулий (ваф. 1303/1886 й.)

Жавод ал-Омулий аш- Шиъий. Унинг «Минҳожу- л-киром» («Иззат-икром кўрсатиш дастури») номли асари бўлган (17: 1/509).

4.    Ал-Ҳасан ат-Табарий (698/1299 йилда ҳаёт бўлган)

(Имодуддин) ал-Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ибн Али ибн ал-Ҳасан ат- Табарий    ал-Мозандароний ал-Омулий ал-Астрободий — мутакаллим ва усул ал- фиқҳ билан шуғулланган олим бўлган. У тасниф қилган асарлардан: «Асрору-л-имомат» («Имомлик сирлари»), «Муъжизату-н-набий ва- л-аъимма» («Пайғамбар- нинг мўъжизалари ва имомлар»), «ал-Минҳаж фи фиқҳи-л-ибодат» («Ибодатга оид фиқҳ ҳақидаги дастур»), «Нақзу-л-маъожим ли Фахриддин ар-Розий» («Фахруддин    ар-Розийнинг асаридаги мавҳум жумлаларга ойдинлик киритиш ва ножоиз ҳукмларни инкор этиш»), «Наҳжу-л- Фурқон ила ҳидояти-л-имон    фи-л-фиқҳ» («Фиқҳдаги соғлом имонга олиб борувчи қуръоний йўл») (17: 1/ 572).

5.    Ҳайдар ал-Омулий (770/1368 йилда ҳаёт бўлган)

Ҳайдар ибн Ҳайдар ал- Ҳусайний ал-Омулий — мутасаввиф бўлган. Унинг «Манбаъу-л- асрори-л-илоҳия бирасми-л-ҳуфрати-л- жалолия фи-т-тасаввуф» («Тасаввуф ҳақидаги жалолий жоҳ расми билан боғлиқ илоҳий сирларнинг манбаи») номли асари бор (17: 1/ 663).

6.    Ҳайдар ал-Омулий (787/1385 йилда ҳаёт бўлган)

Х,айдар ибн Али ибн Ҳайдар ибн ал-Алавий ал-Ҳусайний    ал-Мозандароний ал- Омулий — кўпроқ Омулий нисбаси билан танилган муфассир, муҳаддис, фақиҳ, суфий ва мутакаллим. У тасниф қилган асарлардан: «ал- Муҳит ал-аъзам фи тафсири-л-Қуръони-л- карим» («Қуръони карим тафсири ҳақидаги улкан уммон»), «Фассу-л-фусус фи шарҳи фусуси-л- ҳикам» (Ибн ал- Арабийнинг «Фусусу-л- ҳикам» асарини шарҳлаш ҳақидаги    нодир

дурдоналар»), «Жомиъу- л-асрор»    («Сирлар хазинаси»), «Манъу-л- анвор фи-р-риёз фи илми-т-тажвид» («Тажвид илмидаги бўстонларга нурлар таратишни ман этиш»), «Талхису-л- истилоҳоти-с-суфия» (ал- Кошоний қаламига мансуб «Тасаввуф истилоҳот- лари» асарининг қисқача мазмун-моҳияти»), «ал- Баҳр ал-хизам фи тафсири Қуръони-л- аъзам» («Қуръони аъзам тафсири     ҳақидаги уммоний баҳр») (17: 1/664).

7.    Иззуддин ал-Омулий (X ҳ.а./Х\П м.а.)

Иззуддин ал-Омулий — олим ва фақиҳ бўлган. Али ибн    Ҳилол    ал-Жазоирийдан    илм ўрганган. У таълиф қилган асарлардан: «Шарҳу наҳжи-л-балоға» («Наҳжу-л-балоға» асари- га шарҳ»), «ар-Рисола ал- ҳусайния фи-л-усули-д- диния» («Диний асослар ҳақидаги Х,усайний рисоласи») (17: 2/375).

8.    Али ал-Омулий (1298-1355/1881-1937)

Али ибн Аҳмад ибн ал- Х,усайн ал-Х,усайний ал- Алавий — «Мумтозу-л- уламо» — «Уламоларнинг сараси» (Абулҳасан) лақаби билан машҳур бўлган фақиҳ. Келиб чиқиши жиҳатидан Омулга Мансуб бўлган имом. Бомбейда таваллуд топган. Маълум бир муддат Карбалода истиқомат .қилиб, у ердаги уламолардан илм ўрганган. Ҳиндистоннинг Лакҳнав шаҳрида вафот этган. Унинг асарларидан: «Китоб фи-л-фатово» («Фатволар ҳақидаги китоб»), «Расоил фи-л- ижтиҳод ва исботи-н- нубуввати ва-л-имомат» («Ижтиҳод, пайғамбарлик ва имомликни исботлаш ҳақидаги рис олалар ») (17: 2/392).

9. Али ал-Омулий (1220-1306/1805-1888)

Али ибн Қурбон Али ибн Қосим ибн Муҳаммад ибн Али ал-Омулий ал- Киний — асли келиб чиқиши Мозандарондаги Омулдан бўлган олим, лекин баъзи боболари Теҳроннинг шимолидаги Кин қишлоғида муқим яшаганлар. У ҳам Кинда туғилиб, шу ерда ўқиш- ёзишни ўрганган. Сўнгра Ироққа кўчиб борган ва у ердаги аҳли илмга мансуб фозилу    фузалолар ҳузурида илмини камолига етказиб, ижтиҳод қилишга ижозат олган. Сўнгра Теҳронга қайтиб борган ва у ердаги хосу омнинг ишончини қозонган. Одамлар ундан ўрнак олганлар. Муҳаррам ойининг 27 куни вафот этган. Унинг асарларидан: «Талхису-л-масоил фи-л- фиқҳ»    («Фиқҳий масалаларнинг қисқача мазмун-моҳияти») , «Таҳқиқу-л-далоил» («Далилларни текшириб кўриш» деб номланган

шарҳ), «Тавзиҳу-л-мақол фи илми-д-дироя ва-р- рижол» («Билиш илми ва одамлар ҳақида айтилган фикр-мулоҳазаларнинг баёни») (17: 2/471).

10.    Муҳаммад ал- Омулий (ваф. 750/1349 й.)

(Шамсуддин) Муҳаммад ал-Омулий — ақлий ва нақлий илмлар билан шуғулланган олим. У Шерозга ташриф буюрган ва тахм. 750 ҳ.й.да вафот этган. У тасниф қилган кўпгина асарлардан: «Нафоису-л-фунун ва ароису-л-уйун» («Илм- фаннинг нафис жиҳатлари ва манбаларнинг келин- чаклари»), Муаллиф мазкур асарда илм- фаннинг усул аЛ-фиқҳ, фуруъ ал-фиқҳ, манҳул ва маъқул каби барча соҳаларини жам қилган (17: 3/139).

11.    Муҳаммад ат- Табарий (ваф. 525/1131 й.) Муҳаммад    ибн Абулқосим ибн Муҳаммад ибн Али ал-Омулий, ал- Кажий ат-Табарий аш- Шиъий ал-Имомий — Бағдодда муқим яшаб қолган фозил инсон (Имодуддин). Абу Али ат- Тусийдан илм ўрганган ва тахм. 525 ҳ.й.да вафот этган. Унинг асарларидан: «Бишорату-л-Мустафо ли-шиъати-л-Муртазо» («Муртазо Алининг шиъалиги ҳақидаги Пайғамбар башорати»), «Шарҳу масоили-з-зариъа, аз-зуҳд ва-т-тақво» (Оқлаш, зуҳд ва тақво -    шарҳ»), «ал-Фарж фи-л-авқот ва-л- махраж би-л-баййинот» (Куёшнинг чиқиши аниқ кўриниб турган вақт билан бошқача     услубда аниқланган вақт ўртасидаги оралиқ вақт») (17: 3/531, 598).

2.    Муҳаммад ал- Исфандиёрий (750/1349 нилда ҳаёт бўлган)

Муҳаммад    ибн Муҳаммад     ал-Исфандиёрий ал-Омулий — муаррих олим бўлган. Унинг асарларидан: «Тариxу Табаристон» Табаристон тарихи») (17: 3/627).

13.    Муҳаммад ал- Омулий (ваф. 753/1352 й.)

(Иззудин) Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Омулий — фозил одам бўлган. Унинг асарларидан: «Шарҳу куллиёти-л-Қонун» (Ибн Сино қаламига мансуб бўлган «ал-Қонун фи-т- тибб» тўпламига шарҳ»),

Нафоису-л-фунун фи ароъиси-л-уйун» («Илм- фанлар»нинг    нафис жиҳатлари    ва манбаларнинг келинчаклари» — форсча) (15: 6/159; 17: 3/701).

14.    Муҳаммад ал- Омулий (744/1343 йилда ҳаёт бўлган)

(Шамсуддин) Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад нон Али ибн Юсуф ал-Кокиёний ал-Хуроний ал- Анзоний ал-Омулий — шоир, луғатшунос, усул ал- фиқҳ ва илм-фаннинг бошқа соҳалари билан шуғулланган олим. Унинг қаламига мансуб бўлган кўпгина асарлар бор (17: 3/ 707).

15.     Иброҳим ал-Омулий (ваф. 295 ҳ.й.)

(Абу Исҳоқ) Иброҳим ибн Бишор ал-Омулий. У бошқалардан, ундан эса бошқалар ҳадис айтганлар. 295 ҳ.й.да вафот этган (2: 1/77)

16.    Абдуллоҳ ал- Омулий (ваф. 269/882 й.)

(Абу Абдурраҳмон) Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ибн Айюб ибн Мусо ал- Омулий. У бошқалардан, ундан эса уламолар ҳадис айтганлар. 269 ҳ.й. рабиъу- с-соний ойида вафот этган (2: 1/78; 11: 1/67).

17.     Халаф ал-Омулий

Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ал-Омулий (2: 1/78)

18.    Аҳмад ал-Омулий (ваф. 299 ҳ.й.)

Аҳмад ибн Абдат ал- Омулий ўзигача бўлган уламолардан, ундан эса бошқа уламолар ҳадис ривоят қилганлар. 299 ҳ.й.да вафот этган (2: 1/78; 11: 1/67).

19.     Мусо ал-Омулий

Мусо ибн ал-Ҳасан ал- Омулий. У уламолар айтган

ҳадисларни тинглаган ва, ўз навбатида, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар (2: 1/78).

20.    Ал-Фазл ал- Омулий

(Абулаббос) ал-Фазл ибн Аҳмад ибн Саҳл ибн Сайд ибн Тамим ал- Омулий. Бухорода ҳадис айтган, уламолар ундан ҳадис ривоят қилганлар (2: 1/78; 11: 1/67).

21.    Убайдуллоҳ ал- Омулий (338 ҳ.й.да ҳаёт бўлган)

(Абу    Муҳаммад) Убайдуллоҳ ибн Али ал- Омулий. Бағдоддаги Яҳё бозорида 338 ҳ.й.да ҳадис айтган (11: 1/67).

22.    Муҳаммад ал- Омулий

(Абу Сайд) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Алавия ал-Омулий (2: 1/78; 11: 1/ 67).

23.    Ал-Лайсий ал- Омулий

(Абу Наср) ал-Лайсий ибн Жаъфар ибн ал- Лайсий ал-Бухорий ал- Омулий. У уламолардан, уламолар эса ундан ҳадис ривоят қилганлар (11: 1/ 67).

24.    Исҳоқ ал-Омулий

(Абу Яъқуб) Исҳоқ ибн Яъқуб ибн Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Омулий. У Бағдодда ҳадис айтган ва ундан бошқалар ҳадис айтганлар (2: 1/78).

25. Аҳмад ал-Омулий

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ҳорун ал- Омулий (2: 1/78; 11: 1/67).